Полковник Оринбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти хабар берди.

Тайинловга қадар Аманбай Оринбаев ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Бу лавозимга йил бошида тайинланган эди. У бунга қадар ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2016 йил август ойида Аманбай Ўринбоев Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Унинг унвони бу пайтда подполковник бўлган.

Фото: «На посту» / «Газета.uz»

Ҳозирга қадар Айтбай Темирханов Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. Унинг қайси лавозимга ўтгани ҳақида маълумот берилмади.