Қашқадарёда кучли шамол томларни учириб, симёғочларни қулатиб юборди
9 март 2022, 16:16

Қашқадарёда кучли шамол томларни учириб, симёғочларни қулатиб юборди

Қашқадарёнинг қатор туманларида кучли шамол биноларнинг томини учириб, симёғочларнинг қулашига сабаб бўлди. Уч киши жароҳатланди. Аввалроқ, вилоятнинг Деҳқонобод туманида 3 кишини яшин ургани, улардан бирининг вафот этгани хабар қилинган эди.

Авазжон Каримов спорт вазирига маслаҳатчи бўлди
9 март 2022, 16:05

Авазжон Каримов спорт вазирига маслаҳатчи бўлди

Ҳукумат қарори билан Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига Авазжон Каримов тайинланди.

Fitch Россиянинг узоқ муддатли рейтингини «С» даражасига қадар пасайтирди
9 март 2022, 16:01

Fitch Россиянинг узоқ муддатли рейтингини «С» даражасига қадар пасайтирди

Fitch агентлиги Россиянинг суверен кредит рейтингини «B» дан «С» гача, яъни «дефолт бўлиши муқаррар» даражасига қадар пасайтирди. Компания рейтингни 27 майда қайта кўриб чиқишни мўлжаллаган эди, бироқ мамлакатдаги ҳодисалар сабабли режадан четга чиқишга қарор қилинди. Morgan Stanley таҳлилчилари Россияда апрель ўрталаридаёқ дефолт бошланишини кутишмоқда.

Автомобиль олди-сотдисини нотариал расмийлаштирганлик учун давлат божи камайтирилади
9 март 2022, 15:43

Автомобиль олди-сотдисини нотариал расмийлаштирганлик учун давлат божи камайтирилади

Қонунчилик палатаси депутатлари бир қатор давлат божи миқдорларини камайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Жумладан, ҳужжатда барча автомобилларнинг олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштирганлик учун давлат божини ягона — 810 минг сўм, «гендоверност» учун эса — 540 минг сўм этиб белгилаш назарда тутилган.

Қашқадарёда 3 кишини яшин урди, улардан бири вафот этди
9 март 2022, 15:10

Қашқадарёда 3 кишини яшин урди, улардан бири вафот этди

Деҳқонобод туманида 3 кишини яшин урди. Натижада улардан бири вафот этди, қолган иккисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Пластик карточкалардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади
9 март 2022, 15:00

Пластик карточкалардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади

Эндиликда пластик карталар ва банк ҳисобрақамлардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168 ва 169-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутган қонунни қабул қилди.

Пойтахтда яқин соатлар ичида момақалдироқ кузатилиб, кучли ёмғир ёғади
9 март 2022, 14:16

Пойтахтда яқин соатлар ичида момақалдироқ кузатилиб, кучли ёмғир ёғади

Ўзгидромет Тошкент шаҳрида яқин 2 соат ичида кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши, шунингдек шамол тезлиги 12−14 м/сгача кучайишини маълум қилди.

Uzbekistan Airways иккинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди
9 март 2022, 12:38

Uzbekistan Airways иккинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясига иккинчи А321neo NX ҳаво кемаси олиб келинди. Самолёт Тошкент — Лондон, Тошкент — Сеул, Тошкент — Куала Лумпур каби йўналишларда қатновни амалга оширади.

АҚШ ва Буюк Британия Россиядан энерготашувчилар импортини тақиқлади
9 март 2022, 12:09

АҚШ ва Буюк Британия Россиядан энерготашувчилар импортини тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россиядан нефть, газ ва кўмир импорти тақиқланганини маълум қилди. Уран импорти эса давом этади. Шунингдек, Британия ҳам 2022 йил охирига бориб Россия нефтини импорт қилишни тўхтатади. Ушбу қарорлар ортидан дунёда энерготашувчилар нархларида жиддий ўсишлар кузатилди.

«Дунё» АА ўзининг эски номига қайтарилади
9 март 2022, 12:02

«Дунё» АА ўзининг эски номига қайтарилади

Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфидаги «Дунё» ахборот агентлиги номи ўзининг аввалги «Жаҳон» номига қайтарилади. Агентлик ушбу қарорни «Дунё» ёки унга ўхшаш номларга эга кўплаб тузилмалар пайдо бўлгани билан изоҳлади.

Фото: Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси тақдим этилди
9 март 2022, 11:38

Фото: Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси тақдим этилди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги 100 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қурилади. Унинг марказида олимпия стадиони, ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Мусобақалар бўлмаган вақтда эса шаҳарчада Олий спорт маҳорати институти, спорт федерациялари фаолият олиб боради. Янги Ўзбекистон кўчасида дарахтлар экилиб, сайилгоҳ ташкил этилади (фото).

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда
9 март 2022, 11:24

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways «йўловчилар орасида талабнинг ортиши» муносабати билан Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни жорий қилмоқда.

Россияда нақд валюта сотиб олиш тақиқланди
9 март 2022, 11:17

Россияда нақд валюта сотиб олиш тақиқланди

Россия Марказий банки 9 сентябрга қадар фуқароларга нақд валюта сотишни тақиқлади. Россияликлар банклардаги ҳисоб-рақамларидан 6 ой давомида 10 минг доллардан ортиқ валюта еча олишмайди. Ундан ортиғи фақат рублда берилади.

ТИВ уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудлардан ўзбекистонликларни олиб чиқишни бошлади
9 март 2022, 10:42 1

ТИВ уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудлардан ўзбекистонликларни олиб чиқишни бошлади

Украинадан Польша орқали эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5037 нафарга етди. Суми шаҳридан 23 нафар талаба эвакуация қилинган. ТИВ эвакуация ишларида асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқишга қаратилганини маълум қилди.

Тожикистон Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини расман тан олди
9 март 2022, 10:30

Тожикистон Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини расман тан олди

15 мартдан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилмоқда. Тожикистон ҳукумати МДҲ давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон томонидан берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олишни бошлади.

Ўзбекистонга 2,2 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди
9 март 2022, 10:24

Ўзбекистонга 2,2 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

Чоршанба куни Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 2 млн 257,6 минг доза Moderna вакцинасини қабул қилиб олди.

Депутатлар Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда
9 март 2022, 09:12

Депутатлар Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Депутатлар йўлларда фуқаролар манфаатларининг устуворлигини таъминлаш, экологияни муҳофаза қилиш, пиёда ва велосипед ҳаракатига шароит яратишни назарда тутувчи «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. «Бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди. Масъулият бир эмас, ўн баравар ошади», — деди Расул Кушербаев.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
8 март 2022, 17:28 2

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Озода Парпибаева Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, Раъно Турдибоева ва Нодира Эгамбердиева қўмита раисининг ўринбосарлари бўлди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди
8 март 2022, 16:07

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Содиқжон Турдиев Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Президент администрацияси масъул ходими Абдулла Турсунов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мухтор Муҳитдиновлар вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Коронавирус статистикаси кескин пасайди
8 март 2022, 15:41

Коронавирус статистикаси кескин пасайди

7 март куни 27 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу сўнгги 12 ой ичидаги энг паст кўрсаткич.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг