Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Президент администрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали хабар берди.

Хабарга кўра, Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.

Содиқжон Турдиев. Фото: ЎзА.

Шунингдек, Президент админитрациясида масъул ходим сифатида фаолият юритган Абдулла Турсунов вазирнинг ўринбосари бўлди.

Бундан ташқари, олдинроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтор Муҳитдинов ҳам маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мухтор Муҳитдинов.

Маълумот учун, март ойининг бошида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилган эди.