7−8 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етгаман шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.

Маълумотга кўра, 28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган.

8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

«Шу билан бирга, Молдова ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди», — дейилади хабарда.

3 март куни ТИВ Украинадан Молдовага 200 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ўтганлигини маълум қилган эди.