Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унга кўра, Навоий шаҳридаги «Ҳумо Зилола барҳаёт» профессионал бошқарув компанияси раҳбари Озода Жураева уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан вазир ўринбосари Назиржон Назиров ўз лавозимидан озод этилди. У 2017 йилдан бери ушбу лавозимда фаолият олиб бораётган эди.