7 март куни Ўзбекистонда 27 нафар кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ.

Бу бир кун олдин қайд қилинган ковид ҳолатларидан (68) икки баробардан кўпроққа кам ва охирги 12 ой ичидаги энг паст кўрсаткич. Роппа-роса бир йил олдин деярли худди шундай кўрсаткичлар қайд этилган эди (2021 йил 8 март куни 28 та ҳолат ва 9 март куни 21 та ҳолат). Пандемия давомидаги энг юқори кўрсаткич жорий йил 22 январда қайд этилган — қарийб 1500 та.

2020 йил март ойидан бери коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236994 нафарни ташкил этмоқда.

Душанба куни Тошкент шаҳрида 5 кишида, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 3 нафардан, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан ва Навоий вилоятида 1 кишида ковид аниқланган. Бошқа ҳудудларда касаллик қайд этилмаган.

Шунингдек, кеча кун давомида 3 кишида пневмония аниқланди. Кетма-кет олтинчи кун коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаяпти. Инфекция асоратлари оқибатида вафот этганларнинг умумий сони 1637 га етган.