Наманганда бошқарув пайтида телефондан фойдаланган ҳоким ҳайдовчиси жаримага тортилди
20 январ 2023, 14:41

Наманганда бошқарув пайтида телефондан фойдаланган ҳоким ҳайдовчиси жаримага тортилди

Тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдалангани акс этган сурат тарқалди. ЙҲХХ Trailblazer автомобили ҳайдовчисига нисбатан баённома расмийлаштирилгани ва у 900 минг сўм жарима тўлаганини маълум қилди.

Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди
20 январ 2023, 12:21

Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотадаги шифохонага ётқизилиб, юраги операция қилинди. Унинг матбуот котиби жараён муваффақиятли якунланганини билдирди.

Совуқ ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради
20 январ 2023, 11:45

Совуқ ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечалари −8…−13 даража, кундузи −2…+3, баъзи жойларда −5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

3 та вилоятда тадбиркорлар жами 673,4 минг куб метр газдан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда
20 январ 2023, 11:01

3 та вилоятда тадбиркорлар жами 673,4 минг куб метр газдан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда

Жиззах, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларида табиий газга ноқонуний уланиб олганликда гумонланаётган тадбиркорлар аниқлади. Улар жами 673,4 минг куб метр газдан руҳсатсиз фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 545,3 млн сўм зарар етган. Ҳозирда ҳолатлар тергов остида.

Банкларда доллар курси 11 340 сўмгача тушди
20 январ 2023, 10:24

Банкларда доллар курси 11 340 сўмгача тушди

Тижорат банклари 20 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.

Видео: Тошкентда 3 та машина тўқнашиб, 2 киши шифохонага ётқизилди
20 январ 2023, 10:22

Видео: Тошкентда 3 та машина тўқнашиб, 2 киши шифохонага ётқизилди

Яккасарой туманида Malibu, Spark ва Nexia-3 тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида икки ҳайдовчи касалхонага олиб кетилди.

Ўзбекистон Тожикистондан қўшимча электр импорт қилишни бошлади
20 январ 2023, 10:06

Ўзбекистон Тожикистондан қўшимча электр импорт қилишни бошлади

18 январдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг қатор туманларига Тожикистон орқали қўшимча электр энергияси етказилмоқда. Ҳудудлар қўшни мамлакатнинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220 кВли кучланиш билан таъминланди.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов сенсацион тарзда Магнус Карлсенни мағлуб этди
20 январ 2023, 00:59

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов сенсацион тарзда Магнус Карлсенни мағлуб этди

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess супертурнирида классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан сенсацион ғалабага эришди.

Даулетмурат Тажимуратов судда ўз ҳимояси учун нималар деди?
20 январ 2023, 00:00

Даулетмурат Тажимуратов судда ўз ҳимояси учун нималар деди?

Тажимуратов судда унинг айбини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмагани, амалдорлар фарқли кўрсатмалар берганини маълум қилди. У намойишларгача давлат органларидан жим турмасликни сўрагани ва мустақиллик учун уринмаганини айтди. Айни вақтда, «мустақилликни орзу қилиш жиноят эмас»лигини таъкидлади.

Ўзбекистонда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда
19 январ 2023, 22:21

Ўзбекистонда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, улар йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. ГЭСлар ёнида гибрид ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат ва сенаторлик дахлсизлигини сақлаб қолмоқда
19 январ 2023, 22:03

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат ва сенаторлик дахлсизлигини сақлаб қолмоқда

Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигидан кетганидан сўнг унга дахлсизлик ҳуқуқини берувчи кенгаш депутати ва сенаторлик лавозимларини сақлаб қолмоқда. Хусусан, у Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши, ҳибсга ёки қамоққа олиниши мумкин эмас.

19 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 январ 2023, 22:00

19 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда тезлик 60 км/соатгача пасайтирилган кўчалар, маҳкумларни алмашишни режалаштираётган Ўзбекистон-Қозоғистон, қирғизистонлик сиам эгизакларини операцияда ажратиб олган ўзбек шифокорлар, «ҳозир ҳеч кимга қизиқ бўлмай қолган» ковид статистикаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тожикистондан келтирилган салкам 5 кг наркотик модда мусодара қилинди
19 январ 2023, 17:48

Тожикистондан келтирилган салкам 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

ДХХ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кўп босқичли тезкор тадбир ўтказди. Жараёнда Навоий ва Самарқанд вилоятларида Тожикистондан кириб келган 5 килограммга яқин гашиш ва опий моддалари аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Метан «заправка»лар айрим машиналарга таниш-билиш қилиб, газ тўлдириб бераётгани рад этилди
19 январ 2023, 16:16

Метан «заправка»лар айрим машиналарга таниш-билиш қилиб, газ тўлдириб бераётгани рад этилди

«Ўзтрансгаз» баъзи «заправка»лар машиналарга таниш-билиш қилиб, газ тўлдириб бераётганини рад этди. Унга кўра, куннинг маълум қисмида 1 соатдан 3 соатгача давлат ташкилотлари автомобилларига хизмат кўрсатилмоқда. Ҳарорат кўтарилгач, барча шохобчалар одатдаги иш тартибига қайтади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни ўзаро алишиши мумкин
19 январ 2023, 16:06

Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни ўзаро алишиши мумкин

Қозоғистонда депутатлар Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади. Бош прокурор ўринбосари 225 нафар ўзбекистонлик маҳкум жазони ватанида ўташ истагини билдирганини айтди. «Ўзбекистонда 20 нафар судланган фуқароларимиз бор, улар ҳам қайтишга қарши эмас, деб ўйлаймиз», деди у.

Ўзбекистонлик шифокорлар сиам эгизакларини операция ёрдамида ажратиб олди (фото)
19 январ 2023, 15:57

Ўзбекистонлик шифокорлар сиам эгизакларини операция ёрдамида ажратиб олди (фото)

Неонатал хирургия маркази шифокорлари танасининг қорин қисми бирлашган қирғизистонлик сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан ажратиб олди. Болаларнинг аҳволи стабил дея баҳоланмоқда. Яқинда улар уйига рухсат берилиши мумкин. ССВ раҳбари ушбу операцияда қатнашган шифокорларни тақдирлади.

Ўзбекистон ҳудудларининг қаерларида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди?
19 январ 2023, 15:32

Ўзбекистон ҳудудларининг қаерларида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди?

17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси баёни билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди. Ушбу чеклов қайси кўчаларда амал қилиш ҳақида маълумот.

Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичида ҳаракат тезлиги 60 кмгача пасайтирилди
19 январ 2023, 15:04

Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичида ҳаракат тезлиги 60 кмгача пасайтирилди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичидаги ҳудудларда транспортларнинг ҳаракат тезлигини 70 кмдан 60 кмгача пасайтиришга оид қарорни қабул қилди.

«Эшитиш академияси»да иккита эшитиш воситасини битта нархда сотиб олиш мумкин
19 январ 2023, 15:00

«Эшитиш академияси»да иккита эшитиш воситасини битта нархда сотиб олиш мумкин

«Эшитиш академияси» эшитиш қобилиятини йўқотиш қандай намоён бўлишини ва эшитиш воситалари муҳимлиги ҳақида сўзлаб берди ҳамда махсус таклифни эълон қилди.

Қозоғистон ва Россия газ етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади
19 январ 2023, 14:29

Қозоғистон ва Россия газ етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади

Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Қозоғистонга Россия газини етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг