Самарқандда «Жигули» ва автобус тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
11 январ 2023, 09:26

Самарқандда «Жигули» ва автобус тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Пахтачи туманида ВАЗ-21013 ҳайдовчиси автобус йўлига чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Яна уч киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Тошкентда пуллик автотураргоҳларни ўрнатиш билан ким шуғулланади?
11 январ 2023, 00:28

Тошкентда пуллик автотураргоҳларни ўрнатиш билан ким шуғулланади?

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтнинг 10 та марказий кўчасида биринчи пуллик автотураргоҳлар тизимини яратишни маъқуллади. Лойиҳа 10 йилга тузилган давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида Kasy Park компанияси томонидан амалга оширилади.

Э — эътибор. К — кетма-кетлик
11 январ 2023, 00:00

Э — эътибор. К — кетма-кетлик

Янги кун бошланишига 2 соатгина вақт қолганида Тошкент расмийлари аномал совуқ тушиши сабаб узайтирилган қишки таътил тугагани ва мактабларда ўқишлар бошланиши ҳақида хабар бера бошлади. Бош муҳаррир муносабати.

10 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 январ 2023, 22:27

10 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қорли Тошкент, талабалар ва ўқувчилар муддатидан олдин ўқишга қайтиши, ҳафта охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво, лицензияси тўхтаган Marion Biotech компанияси, ҳокимликларга йўлларни тозалашни топширган президент, «Ипподром» бозорида қулаб тушган соябон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди
10 январ 2023, 21:21

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суд тергови якунланди. Энди навбат — музокараларга
10 январ 2023, 21:07

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суд тергови якунланди. Энди навбат — музокараларга

Қорақалпоғистондаги воқеалар тўғрисидаги жиноят иши бўйича суд якунловчи босқичга ўтмоқда: суд тергови якунланди, энди навбат — музокараларга. Сўнгги кунларда томонлар иш бўйича видеоматериаллар ва бошқа ашёвий далилларни ўрганишди.

7 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
10 январ 2023, 18:01

7 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет маркази 11−16 январь кунлари Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.

Андижонда тез ёрдам инспектори пора олиши ортидан филиал директори ишдан бўшатилди
10 январ 2023, 17:58

Андижонда тез ёрдам инспектори пора олиши ортидан филиал директори ишдан бўшатилди

Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали кадрлар бўлими инспектори фуқародан 400 доллар пора олганда ушланди. Муассаса ходимлари орасида етарлича тушунтириш ишларини олиб бормагани учун филиал директори ва кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент ҳокимликларга йўлларни тозалаш ишларини топширди
10 январ 2023, 17:47

Президент ҳокимликларга йўлларни тозалаш ишларини топширди

Шавкат Мирзиёев барча даражадаги ҳокимларга ноқулай об-ҳаво давомида йўлларни тозалаш ишлари ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини ташкил этишни топширди. Ҳукуматга ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиш ва муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.

«Айтиш ва қайтиш». Ижтимоий тармоқларда кутилмаган вақтда ўқиш бошланиши муҳокамаларга сабаб бўлди
10 январ 2023, 17:28

«Айтиш ва қайтиш». Ижтимоий тармоқларда кутилмаган вақтда ўқиш бошланиши муҳокамаларга сабаб бўлди

Аномал совуқ сабаб таътили чўзилган ўқувчи-талабалар айнан совуқ кунларда яна қайта ўқишга чақириб олинди. Ижтимоий тармоқ фаоллари орасида бу қарор кенг муҳокамаларга, хусусан, тушунмовчиликларга сабаб бўлди. «Газета.uz» ҳолатга билдирилган муносабатларни бир ерга жамлади.

Тошкентда «Ипподром» бозори ҳудудидаги соябонлар қулаб тушди
10 январ 2023, 17:07

Тошкентда «Ипподром» бозори ҳудудидаги соябонлар қулаб тушди

«Чилонзор буюм савдо комплекси»даги соябонлар қалин қорни кўтара олмай қулаб тушди. Ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар эвакуация қилинди. Савдо дўконлари вақтинчалик ёпилди. Қолаверса, «Бек барака» савдо комплекси ҳам ноқулай об-ҳаво туфайли 3 кунга ўз фаолиятини тўхтатди.

Marion Biotech компанияси лицензияси тўхтатилди. Унинг дориси Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган
10 январ 2023, 16:40

Marion Biotech компанияси лицензияси тўхтатилди. Унинг дориси Ўзбекистонда болалар ўлимига сабаб бўлган

Ҳиндистонда Ўзбекистонда болаларнинг оммавий ўлимига алоқадор йўтал сиропини ишлаб чиқарган компания — Marion Biotech лицензияси тўхтатилди. Ҳозиргача «Док-1 Макс» сиропидан Ўзбекистонда 20 дан ортиқ бола вафот этган.

Тошкент вилоятида боласига илон тутқазган ота тушунтириш хати ёзди
10 январ 2023, 16:12

Тошкент вилоятида боласига илон тутқазган ота тушунтириш хати ёзди

Тармоқларда ёш боланинг ҳовлида илон ушлаб, уни ўйнаб юргани ва бу ҳаракатни амалга оширишга унинг отаси ундаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат Оҳангаронда содир бўлганини ва боланинг отасига тушунтириш хати ёздирилганини маълум қилди.

Ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирамиз — «Юксалиш» ҳаракати раиси
10 январ 2023, 15:19

Ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирамиз — «Юксалиш» ҳаракати раиси

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов масъулларни ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирди. «Қарорни нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши лозим», — деди у.

Ўзбекистон олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейларида ўқиш босқичма-босқич бошланади
10 январ 2023, 14:27

Ўзбекистон олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейларида ўқиш босқичма-босқич бошланади

Олий таълим вазирлигининг маълум қилишича, олий ўқув юртлари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқиш маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда 11 январдан босқичма-босқич бошланади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.

Андижон ва Хоразмда 11 январдан ўқув жараёнлари бошланади
10 январ 2023, 13:07

Андижон ва Хоразмда 11 январдан ўқув жараёнлари бошланади

Андижон ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида 11 январдан ўқув жараёнлари бошланиши маълум қилинди. Самарқанддаги муассасаларнинг эса шароити ўрганилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида аномал совуқ сабаб қишки таътил 18 январгача узайтирилганди.

11 январдан ҳафта охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
10 январ 2023, 13:03

11 январдан ҳафта охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

11 январдан ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −12…−20 даражача, кундузи −5…−12 даражагача пасаяди. Энг кучли совуқ — Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида −30 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди
10 январ 2023, 12:55

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирининг маълум қилишича, коронавирус сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди. «Ҳаж зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», — деди вазир.

Тошкентда маст эркак танишини шиша идиш билан уриб ўлдирди
10 январ 2023, 12:35

Тошкентда маст эркак танишини шиша идиш билан уриб ўлдирди

Шайхонтоҳур туманида маст эркак уйига келган танишини шиша идиш билан уриб жароҳатлади. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди. Аниқланишича, мезбон танишининг турмуш ўртоғи тўғрисида айтган гапларидан жаҳли чиққан.

Сурхондарёда шифокор калтакланди
10 январ 2023, 11:41

Сурхондарёда шифокор калтакланди

Бойсун туманида тиббиёт бирлашмаси шифокори 2 киши томонидан калтакланди. Шифокор енгил жароҳат олган. Калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг