Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур баённинг 1 иловасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги 60 км этиб белгиланди.

Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилди.

Агар барча вилоят марказларида алоҳида кўчаларда тезлик соатига 60 км гача пасайтирилган бўлса, Урганчда чеклов бутун шаҳар учун амал қилади.