Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади
14 июл 2020, 22:09

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 ўринга пастлади ва 193 мамлакат орасида 87-ўринни эгаллади.

АҚШда 17 йил ичида илк бор федерал жиноятларда айбланган маҳкум қатл этилди
14 июл 2020, 19:51

АҚШда 17 йил ичида илк бор федерал жиноятларда айбланган маҳкум қатл этилди

АҚШда сўнгги 17 йил ичида илк бор федерал даражадаги жиноятда айбланган маҳкум қатл этилди. Уч кишилик оилани ўлдирганликда айбланган 47 ёшли маҳкумнинг танасига ўлим инъекцияси юборилди. Мамлакатда июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.

Президент коронавирус тестини топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди
14 июл 2020, 19:19

Президент коронавирус тестини топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш ҳамда карантин қоидаларини заруриятга кўра кучайтириш ёки юмшатиш бўйича топшириқ берди.

Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши карантинга ёпилди
14 июл 2020, 18:04

Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши карантинга ёпилди

Ёшлар иттифоқининг икки нафар ходимида коронавирус ҳолати аниқлангани сабабли марказий кенгаш биноси карантинга ёпилди. Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги раисининг ўринбосари Дилноза Каттахонова ўзида коронавирус аломатлари сезилганлигини маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 14 мингтага яқинлашди
14 июл 2020, 18:01

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 14 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда расман тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 121 тага кўпайиб, умумий 13993 тага етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Тошкентда аниқланди.

Хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи янги дарслик ишлаб чиқилди
14 июл 2020, 16:53

Хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи янги дарслик ишлаб чиқилди

Чет элликларга ўзбек тилини ўргатишга мўлжалланган янги «Ўзбекона» дарслиги ишлаб чиқилди. Қўлланма аудиолар ва қўшимча материаллар билан бойитилган бўлиб, бошланғич А1 даражани эгаллаш имконини беради.

Тошкентда коронавируснинг оғир шаклига чалинган 61 ёшли бемор вафот этди
14 июл 2020, 16:38

Тошкентда коронавируснинг оғир шаклига чалинган 61 ёшли бемор вафот этди

Тошкентда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган ҳамда ҳамроҳ касалликлари бўлган 61 ёшли бемор ҳаётдан кўз юмди. Коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 65 нафарга етди.

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси
14 июл 2020, 14:32

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори барқарорлаша бошлади
14 июл 2020, 14:31 1

Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори барқарорлаша бошлади

Июнь ойида Ўзбекистонга 621 млн доллар жўнатилди, бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич. Олти ой ичидаги ўтказмаларининг умумий ҳажми 2,4 млрд долларни ташкил этди.

Россиядаги ўзбекистонлик ишчилар заводда тартибсизлик уюштиришди
14 июл 2020, 14:06

Россиядаги ўзбекистонлик ишчилар заводда тартибсизлик уюштиришди

Амур газни қайта ишлаш заводида ишлаётган ўзбекистонлик қурувчилар уч ойдан бери ойлик маоши берилмаганлиги сабабли тартибсизликлар уюштиришди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳодисани назоратга олиб, ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашини маълум қилди.

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
14 июл 2020, 13:20

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишлари ўчоғи Афғонистонда жойлашган бўлиб, марказда магнитуда 5,1 ни ташкил этди.

Коронавирусга тест қаерда топширилади — рўйхат (вилоятлар бўйича)
14 июл 2020, 12:20

Коронавирусга тест қаерда топширилади — рўйхат (вилоятлар бўйича)

Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.

ЕТТБ собиқ раҳбари Сума Чакрабарти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
14 июл 2020, 10:48

ЕТТБ собиқ раҳбари Сума Чакрабарти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Қашқадарёлик коронавирус бемори вафот этди
14 июл 2020, 10:12

Қашқадарёлик коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 56 ёшли қашқадарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 64 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари 13,9 мингга яқинлашди
14 июл 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 13,9 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 281 нафарга ортиб, жами 13872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 156 нафари аҳоли орасида.

Актёр Абдурайим Абдувахобов оламдан ўтди
14 июл 2020, 09:56 3

Актёр Абдурайим Абдувахобов оламдан ўтди

«Шум бола» ва «Суюнчи» фильмларида бош ролларни ижро этган актёр Абдурайим Абдувахобов 57 ёшида оламдан ўтди.

Кун давомида қарийб 600 та коронавирус ҳолати қайд этилди
14 июл 2020, 01:15

Кун давомида қарийб 600 та коронавирус ҳолати қайд этилди

13 июль куни Ўзбекистонда 594 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 13591 тага етди. Янги ҳолатларнинг 272 таси карантин муассасаларида, 322 таси эса аҳоли орасида аниқланди.

Тошкентда коронавирусдан 63-ўлим қайд этилди
13 июл 2020, 23:59

Тошкентда коронавирусдан 63-ўлим қайд этилди

Тошкентда қандли диабети бўлган 60 ёшли эркак коронавирус туфайли оламдан ўтди. Жами ўлим кўрсаткичи 63 тага етди.

Қозоғистонда карантин муддати узайтирилди, эҳтиёжмандларга пул тўланади
13 июл 2020, 22:16

Қозоғистонда карантин муддати узайтирилди, эҳтиёжмандларга пул тўланади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев карантин режими яна икки ҳафтага узайтирилиши ҳамда июль ойида эҳтиёжмандларга 42,5 минг тенгедан тўланишини маълум қилди.

Коронавирусга қарши илк вакцина биринчи синовдан муваффақиятли ўтди
13 июл 2020, 21:43

Коронавирусга қарши илк вакцина биринчи синовдан муваффақиятли ўтди

Дунёдаги биринчи COVID-19 вакцинаси Россияда клиник синовлардан муваффақиятли ўтди. Синовларда вакцинанинг инсон учун зарарсиз экани аниқланди. Биринчи кўнгиллилар гуруҳи 15 июль куни касалхонадан чиқарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг