Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб 466 млн киши эшитиш қобилиятидан азият чекмоқда ва 2050 йилга бориб 700 млн га яқин киши эшитиш реабилитациясига муҳтож бўлади. Эшитиш қобилиятини йўқотиш қандай намоён бўлишини ва эшитиш воситалари муҳимлиги ҳақида «Эшитиш академияси»нинг мутаҳассислари сўзлаб берди.

Эшитиш муаммолари кексаликнинг оқибатими?

«Эшитиш академияси» харидорларининг 70 фоизи ҳақиқатан ҳам эшитиш қобилиятини ёшга боғлиқ ҳолда йўқотаётган кекса одамлардир. Аммо ушбу ҳолат ёш одамларда ҳам учрайди.

Россиялик тадқиқотчилар турли ёшдаги одамларда эшитиш қобилиятини йўқотиш бўйича қуйидаги маълумотларни тақдим этдилар:

  • 0 ёшдан 14 ёшгача бўлган 1000 нафар бола орасида 29 та ҳолат;
  • 1000 нафар катта ёшдагилар орасида 230 та ҳолат;
  • 60 ёшдан ошган 1000 киши орасида 478 та ҳолат учрайди;

Эшитиш қобилиятини йўқотган одамларда қандай аломатлар мавжуд?

Эшитиш қобилиятини йўқотган одамлар телевизор, радио овозини аста-секин оширади, телефон қўнғироғи ёки будильникнинг овози етарли эмаслиги ҳақида шикоят қиладилар.

Аниқ бўлмаган белгиларни сезиш қийинлашади: одам алоҳида ҳарфларни эшитса ҳам, сўзларни ёмонроқ ажратишни бошлайди.

«Эшитиш академияси» йилига камида бир марта эшитиш қобилиятини текширишни тавсия этади. «Эшитиш академияси»да бундай хизмат бепул.

Эшитиш воситаси билан тузатилмаган эшитиш қобилиятини йўқотиш қанчалик хавфли?

ЖССТ маълумотларига кўра, эшитиш қобилиятини йўқотиш ҳам болалар, ҳам қариялар учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин:

  • болалар кейинроқ гапира бошлайдилар, кўпинча улар нотўғри гапиришади;
  • катталар учун иш топиш қийинроқ;
  • кекса одамларда Альцгеймер касаллигига чалиниш хавфиги юқори, уларда хотира ва эътибор заифлашади.

Эшитиш воситаси қандай ёрдам бериши мумкин?

Замонавий эшитиш воситалари тўлиқ эшитишга ва тўлиқ ҳаётга қайтишга ёрдам беради:

  1. Нутқни тушуниш даражаси ошади. Шу билан бирга, бегона товушлар суҳбатга халақит бермайди — улар асбоб томонидан бостирилади.
  2. Бир нечта одам гапирганда, уларнинг сўзлари тушунарсиз товушлар тўпламига айланмайди, сиз аниқ овозни эшитасиз.
  3. Асбобнинг барча функционаллиги кичик қутига сиғади.

реклама

«Эшитиш академияси» саккиз каналли Aurica Pixel 860 эшитиш воситасига «1+1» акциясини эълон қилади. Таклиф февраль ойи охиригача амал қилади. Бу дунёни ва яқинларингизни такрор тўлиқ эшитиш учун ажойиб имконият.

Фойдаланишдан олдин йўриқнома билан танишиб, мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.

Олдиндан рўйхатдан ўтиш қуйидаги телефон орқали амалга оширилади: (+998) 71−209−22−32, (+998) 99−028−48−80.

Манзил: Юнусобод тумани, М-5, Киёт мавзеси, 54.

Реклама ҳуқуқлари асосида.