ССВ Тошкент вилоятида калтакланган фельдшернинг аҳволи бўйича маълумот берди
25 январ 2023, 09:56

ССВ Тошкент вилоятида калтакланган фельдшернинг аҳволи бўйича маълумот берди

Тошкент туманида беморнинг ўғли чақирувга аёл эмас, эркак фельдшер келгани учун ходимни калтаклаганди. ССВ ходимнинг бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа ташхислар билан нейрохирургия бўлимига ётқизилгани, унинг муолажа олаётганини маълум қилди.

Фарғонада ҳомиладор аёл машина ичида ўзини ёқиб юборди
25 январ 2023, 09:26

Фарғонада ҳомиладор аёл машина ичида ўзини ёқиб юборди

Фарғона шаҳрида эрини рашк қилган ҳомиладор аёл машина ичида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл ҳодиса жойида, чақалоғи эса шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Asaxiy Books иқтисодиёт бўйича машҳур китобни ўзбек тилига таржима қилди
25 январ 2023, 09:00

Asaxiy Books иқтисодиёт бўйича машҳур китобни ўзбек тилига таржима қилди

Нашриёт америкалик Чарльз Уиланнинг «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» китобини ўзбек тилида чоп этди. Муаллиф мазкур китобда соҳани оддий тилда соддалаштириб тушунтиради.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 январ 2023, 23:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Афғонистонда икки ҳафтада 104 киши, жумладан, болалар ва аёлларнинг совуқ туфайли оламдан ўтгани, Антарктидада Лондон катталигидаги айсбергнинг ажралиб чиққани, Мўғилистонда қаҳратон сабабли 68,5 минг бош чорва молларининг нобуд бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида

24 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 январ 2023, 22:00

24 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг Қирғизистонга ташрифи, Наманганда ЙПХ автомобилида туғилган чақалоқ, «Тез ёрдам» фельдшерининг калтаклагани, ҳудудларга тарқатиладиган 110 та тез тиббий ёрдам машинаси, лавозимидан кетган «Тошшаҳарнур» раҳбари, ис газидан навбатдаги ўлим ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қирғизистон чегарачилари ўзбекистонликларга ёнғинни ўчириш учун сув олиб ўтишга рухсат беришди
24 январ 2023, 21:15

Қирғизистон чегарачилари ўзбекистонликларга ёнғинни ўчириш учун сув олиб ўтишга рухсат беришди

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолисига молхонада чиққан ёнғинни ўчириш мақсадида сув олиш учун ўз мамлакатига киришга рухсат берди.

Россияга яқинлашиш, Хитой — асосий етказиб берувчи. 2022 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай ўзгарди?
24 январ 2023, 20:50

Россияга яқинлашиш, Хитой — асосий етказиб берувчи. 2022 йилда Ўзбекистон ташқи савдоси қандай ўзгарди?

Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги сифатидаги ўрнини мустаҳкамлади, Хитой иккинчи ўринда қолди, бироқ импорт бўйича РФдан етакчиликни қўлга олди. Шу билан бирга, Россия бозори ўзбек экспортчилари учун янада жозибадор бўлди, Туркияга етказиб бериш эса кесин камайди.

Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
24 январ 2023, 18:55

Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Газпром» компанияси газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Бундан бир ҳафта аввал Газпром Қозоғистон билан ҳам шундай ҳужжат имзолаган эди.

Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси атрофида нималар бўлмоқда?
24 январ 2023, 17:41

Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси атрофида нималар бўлмоқда?

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизими 2022 йил 1 январдан ишга тушиши керак эди, бироқ қонун ҳалигача қабул қилинмади. Ноябрда қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун берилган, лекин ҳукумат ҳужжатни ҳалигача парламентга тақдим этмади.

«Тошшаҳарнур» раҳбари лавозимидан озод қилинди
24 январ 2023, 17:19

«Тошшаҳарнур» раҳбари лавозимидан озод қилинди

Пойтахт кўчаларини ёритишга масъул бўлган «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари ишдан олинди. Ўрнига янги раҳбар тайинланди.

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди
24 январ 2023, 17:14

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.

Ўзбекистон автомобиль бозори 2022 йилда қандай ўзгарди?
24 январ 2023, 16:56

Ўзбекистон автомобиль бозори 2022 йилда қандай ўзгарди?

Декабрь ойида фаоллик сезиларли даражада пасайганига қарамай, 2022 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдосининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди. Йил давомида сотувлар сони 87 фоизга ошиб, 1,4 миллион автомобилни ташкил этди.

Тошкент вилоятида «Тез ёрдам» фельдшери калтакланди
24 январ 2023, 16:23

Тошкент вилоятида «Тез ёрдам» фельдшери калтакланди

Тошкент вилоятида 24 ёшли фуқаро «Тез ёрдам» ходимини калтаклади. У чақирувга аёл ҳамшира келмагани учун жанжал кўтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

ЖССТ мамлакатларни ўлимга сабаб бўлувчи сиропларга қарши чора кўришга чақирди
24 январ 2023, 15:50

ЖССТ мамлакатларни ўлимга сабаб бўлувчи сиропларга қарши чора кўришга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда 300 дан ортиқ бола ўлимига сабаб бўлган сиропларга қарши курашишга чақирди. Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропидан камида 20 нафар бола вафот этган.

Пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг ярми қоплаб берилади
24 январ 2023, 15:27

Пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг ярми қоплаб берилади

Ўзбекистонда пахта етиштиришни яхшилаш мақсадида минерал ўғитларга божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилиши мумкин. ҚҚСни ўз вақтида тўламаган фермерларнинг пенялари ҳисобдан чиқарилади. Қолаверса, пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг 50 фоизи давлатдан қопланади.

Қирғизистонда аҳоли учун электр энергияси нархи оширилади
24 январ 2023, 15:16

Қирғизистонда аҳоли учун электр энергияси нархи оширилади

Қирғизистон аҳолиси учун электр энергияси нархи 2023 йилнинг май ойидан бошлаб 30 фоизга ошади, деди президент Садир Жапаров. Унинг сўзларига кўра, агар бу бажарилмаса, мамлакат энергетика саноатини абадий йўқотиш хавфи бор.

Ҳудудларга 110 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари тарқатилди
24 январ 2023, 15:12

Ҳудудларга 110 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари тарқатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларга тез тиббий ёрдам хизмати учун 110 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Шу пайтга қадар «103» хизматида 2938 дона автомобил хизмат кўрсатиб келган.

Жиззахда фуқаро хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди
24 январ 2023, 12:47

Жиззахда фуқаро хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди

Зомин туманида фуқаро хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан 3 млн сўм жарима белгиланди. Айни пайтда бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради
24 январ 2023, 12:26

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Хоразмда маст ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди
24 январ 2023, 11:48

Хоразмда маст ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди

Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ маст фуқаро Дамас автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг