Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 19 январь куни 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, соат 18:00 да туманнинг Шота Руставели кўчасида Malibu, Spark ва Nexia-3 автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

ЙТҲ оқибатида Spark ҳамда Malibu ҳайдовчилари жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси 17 январь куни Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичидаги ҳудудларда транспортларнинг ҳаракат тезлигини 70 километрдан 60 километргача пасайтиришга оид қарорни қабул қилган.