Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичида ҳаракат тезлиги 60 кмгача пасайтирилди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичидаги ҳудудларда транспортларнинг ҳаракат тезлигини 70 кмдан 60 кмгача пасайтиришга оид қарорни қабул қилди.

Ўзбекистон ҳудудларининг қаерларида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди?

17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси баёни билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди. Ушбу чеклов қайси кўчаларда амал қилиш ҳақида маълумот.

Метан «заправка»лар айрим машиналарга таниш-билиш қилиб, газ тўлдириб бераётгани рад этилди

«Ўзтрансгаз» баъзи «заправка»лар машиналарга таниш-билиш қилиб, газ тўлдириб бераётганини рад этди. Унга кўра, куннинг маълум қисмида 1 соатдан 3 соатгача давлат ташкилотлари автомобилларига хизмат кўрсатилмоқда. Ҳарорат кўтарилгач, барча шохобчалар одатдаги иш тартибига қайтади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳкумларни ўзаро алишиши мумкин

Қозоғистонда депутатлар Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади. Бош прокурор ўринбосари 225 нафар ўзбекистонлик маҳкум жазони ватанида ўташ истагини билдирганини айтди. «Ўзбекистонда 20 нафар судланган фуқароларимиз бор, улар ҳам қайтишга қарши эмас, деб ўйлаймиз», деди у.

Ўзбекистонлик шифокорлар сиам эгизакларини операция ёрдамида ажратиб олди (фото)

Неонатал хирургия маркази шифокорлари танасининг қорин қисми бирлашган қирғизистонлик сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан ажратиб олди. Болаларнинг аҳволи стабил дея баҳоланмоқда. Яқинда улар уйига рухсат берилиши мумкин. ССВ раҳбари ушбу операцияда қатнашган шифокорларни тақдирлади.

«Бу ҳозир ҳеч кимга қизиқ эмас» — ССВ Ўзбекистонда коронавирус статистикасини эълон қилиш тўхтатилгани ҳақида

Ўзбекистонда ковид статистикаси эълон қилинмаётганига бир ойдан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланиш ҳолатлари кескин камайгани учун ахборот бериш тўхтатилганини билдирди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда кунига 15−20 та касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.

Фото: Ўзбекистоннинг аномал совуқда музлаб қолган кўл ва шаршаралари

Аномал совуқ кунларда Ўзбекистондаги сув ҳавзалари, кўл ва шаршаралар музлаб қолди. Уларнинг нафақат доимий кўриниши, балки музлаган ҳолати ҳам алоҳида жозибадор. «Газета.uz» ана шундай тасвирларни жамлади.

Қозоғистонда новвойхона портлаб, икки ўзбекистонлик жароҳатланди

Олмаота вилояти Есик шаҳрида новвойхона портлаб, ёнғин юз берди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди.

Навоийда қурилаётган ШЭС учун Хитойдан турбина ва генераторлар келтирилмоқда

Томди туманида қурилаётган, қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси учун Хитойнинг Ланжоу шаҳридан махсус транспорт воситалари орқали турбина ва генераторлар олиб келинмоқда. Лойиҳа йил якунида ишга туширилиши ва Марказий Осиёдаги энг йирик ШЭС бўлиши кутилмоқда.

Бишкекдан Истанбулга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Бишкек-Истанбул йўналишидаги самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкент аэропортига қўнди. Ҳозирда унинг белгиланган манзилга парвозини амалга ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилди

Пойтахтнинг Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк 19 январдан қисман номаълум муддатгача ёпилди. Бу вақтда ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дорилар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Сингапур компанияси ҳамкорлигида умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилади. Унда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Банкларда доллар курси қаторасига иккинчи кун арзонлашди

Тижорат банклари 19 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 265 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 345 сўм.

Халқаро автобус қатновлари қайта тикланди

Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қатновлар 13 январдан тўхтатилганди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Курсида ялпайиб ўтириб, ниманидир кутиш керак эмас». 27 ёшида Австралия сенаторига айланган афғон қизи ҳикояси

27 ёшида сенаторга айланган афғонистонлик Фотима Паймон сиёсат майдонига шунчаки омади юришганидан кириб келмаган. Тарихи қизиқ ва оғриқли. Тўрт ёшида «Толибон» зулмидан оилавий қочиб, Покистон, сўнг Австралиядан бошпана топган қиз бугун қитъадаги энг ёш ва ҳижобли ягона сиёсатчидир.