Ҳудудларга 110 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари тарқатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларга тез тиббий ёрдам хизмати учун 110 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Шу пайтга қадар «103» хизматида 2938 дона автомобил хизмат кўрсатиб келган.

Тошкент вилоятида «Тез ёрдам» фельдшери калтакланди

Тошкент вилоятида 24 ёшли фуқаро «Тез ёрдам» ходимини калтаклади. У чақирувга аёл ҳамшира келмагани учун жанжал кўтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жиззахда фуқаро хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди

Зомин туманида фуқаро хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан 3 млн сўм жарима белгиланди. Айни пайтда бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг ярми қоплаб берилади

Ўзбекистонда пахта етиштиришни яхшилаш мақсадида минерал ўғитларга божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилиши мумкин. ҚҚСни ўз вақтида тўламаган фермерларнинг пенялари ҳисобдан чиқарилади. Қолаверса, пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг 50 фоизи давлатдан қопланади.

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди. Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, бўнак пули (закалат) эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон автомобиль бозори 2022 йилда қандай ўзгарди?

Декабрь ойида фаоллик сезиларли даражада пасайганига қарамай, 2022 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдосининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди. Йил давомида сотувлар сони 87 фоизга ошиб, 1,4 миллион автомобилни ташкил этди.

Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси атрофида нималар бўлмоқда?

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизими 2022 йил 1 январдан ишга тушиши керак эди, бироқ қонун ҳалигача қабул қилинмади. Ноябрда қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун берилган, лекин ҳукумат ҳужжатни ҳалигача парламентга тақдим этмади.

«Тошшаҳарнур» раҳбари лавозимидан озод қилинди

Пойтахт кўчаларини ёритишга масъул бўлган «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари ишдан олинди. Ўрнига янги раҳбар тайинланди.

Хоразмда маст ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди

Янгибозор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ маст фуқаро Дамас автомобилини бошқариб кетаётганда пиёдани уриб кетди. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.

Қашқадарёда Nexia-3 пиёдани уриб қочиб кетди

Қарши шаҳрида Nexia-3 ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲни Касби туманида яшовчи фуқаро содир қилгани аниқланди.

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 345 сўмгача тушди

Тижорат банклари 24 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди

Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.

31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади

Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилиб, муқобил энергия манбалари ҳисобига иссиқ сув ва электр билан таъминланади. Янги қуриладиган уйларга энергия самарадорлиги юқори қурилиш материаллари ва жиҳозларидан фойдаланиш мажбурий бўлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган репортаж:

Қишки таътил тугади: Қалин кийиниб — мактабга

Ўзбекистондаги 9 мингдан ортиқ мактабда энди ростдан таътил тугаб, дарслар бошланди. Болалар қалин кийиниб, мактабга йўл олишди. Кўплаб мактаблар яхши иситилган бўлса, айримлари совуқлигича қолмоқда. «Газета.uz» пойтахтдаги мактабларга бориб, синфхоналар ҳарорати ва ўқувчилар кайфиятини ўрганди.