АҚШнинг икки штатидаги отишмада олти киши, жумладан икки ўқувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Айова штатидаги таълим муассасасида содир бўлган отишмада икки мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.

дайжест, жаҳон янгиликлари

«Икки ўқувчи ҳалок бўлди, бир мактаб ходими яраланди ва операция хонасида», деди сержант Пол Париcек журналистларга. Уч нафар гумонланувчи ҳибсга олинган, деди у.

Шунингдек, Калифорния штатидаги фермада рўй берган отишмада тўрт киши қурбон бўлди.

«Халф-Мун Бэй шаҳридаги фермада энг камида тўрт кишини отиб ўлдиришди», — дея хабар қилди NBC телеканали.


ЖССТ мамлакатларни ўлимга сабаб бўлувчи сиропларга қарши чора кўришга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йил охирида авж олган, йўталга қарши сироплар билан боғлиқ ўлимлардан сўнг болаларни зарарланган дори-дармонлардан ҳимоя қилиш учун «зудлик билан ва келишилган ҳолда» чоралар кўришга чақирди.

Баёнотда сўнгги тўрт ой ичида мамлакатлар таркибида меъёрий миқдордан юқори даражадаги диэтиленгликоль ва этиленгликоль борлиги тасдиқланган, рецептсиз берилган сиропларнинг бир нечта акс таъсирлари ҳақида хабар бергани келтирилган. Бундай ҳолат камида еттита давлатда кузатилган бўлиб, уларнинг учтасида 300 дан ортиқ ўлим қайд этилган. Вафот этганларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болалардир.


Филиппинда сув тошқинларидан энг камида 38 киши ҳалок бўлди, қарийб 2 млн киши жабрланди

Филиппинда сув тошқинлари оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Табиий офатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича кенгашнинг сешанба кунги ҳисоботига кўра, ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг 14 та ҳудудида 1,94 миллиондан ортиқ кишига зарар етказган.

12 январдан бери ўтказган ҳисоботига кўра, 316 та эвакуация пунктига 116,6 минг киши жойлаштирилган. Камида 14,3 минг киши уйини ташлаб кетган, 12 киши жароҳатланган. 14 та ҳудудда сув тошқинлари ва кўчкилар билан боғлиқ 1,37 минг ҳодиса қайд этилган.


АҚШда ўта ўнг ташкилотнинг тўрт аъзоси Капитолийга бостириб киришда айбдор деб топилди

Вашингтон округ суди ҳакамлар ҳайъати 2021 йил 6 январда АҚШ пойтахтидаги тартибсизликлар пайтида ўта ўнг Oath Keepers ташкилотининг тўрт аъзосини Капитолийга бостириб кирганликда айбдор деб топди. Бу ҳақда сешанба куни The Washington Post хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Дэвид Моершель, Жозеф Хакетт, Роберт Минута ва Эдвард Вальехо давлат идоралари ишига тўсқинлик қилганликда айбланган. Улар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бироқ суд бу муддатни етти йилга қисқартириши мумкин, дея қайд этади газета.


Индонезияда Анак-Кракатау вулқони уйғонди

Индонезияда Ява ва Суматра ороллари оралиғидаги Сунда бўғозида жойлашган Анак-Кракатау вулқонининг отилиши бошланди, деб хабар бермоқда РИА Новости Индонезиянинг ANTARA агентлигига таяниб.

дайжест, жаҳон янгиликлари

«Вулқон душанба куни эрталабдан бери саккиз марта отилди. Сешанба куни вулқон кулининг устуни тахминан икки километр баландликка кўтарилиб, бўғоз бўйлаб чўзилган. Ноқулай ҳодисаларнинг олдини олиш учун сешанба куни расмийлар аҳолига вулқонга беш километрдан кўпроқ масофага яқинлашишни тақиқлаган», дейилади хабарда.


Афғонистонда икки ҳафта ичида совуқ об-ҳаво туфайли 104 киши оламдан ўтди

Кучли қор ва совуқ туфайли Афғонистонда сўнгги икки ҳафта ичида 104 киши, жумладан, аёллар ва болалар оламдан ўтди. Бу ҳақда Синьхуа мамлакат Қашшоқликка қарши курашиш ва гуманитар масалалар вазирлиги вакили Шафиулла Раҳимийга асосланиб хабар қилди.

Шафиулла Раҳимий маҳаллий ОАВга Тахор, Бадахшон, Нимроз, Қандаҳор, Лагмон, Ғазни, Урузгон, Жаузжон, Сарипул, Фарёб, Пактика, Балх, Саманган, Бомиён ва бошқа ҳудудларда кучли қор ёғиши, аёз ва газдан заҳарланиш оқибатида жами 104 киши, жумладан, болалар ва аёллар ҳалок бўлди. 104 кишининг

Афғонистоннинг баъзи жойларида ҳаддан ташқари совуқ ва қор ёғиши мамлакатнинг баъзи жойларида ҳарорат минус 30 даража минусга ҳарорат тушди.


Мўғулистонда йил бошидан буён 68,5 минг бошдан ортиқ қорамол кучли совуқ ва очликдан нобуд бўлди

2023 йил бошидан буён Мўғулистон 68,5 минг бошдан ортиқ чорва молларини йўқотди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди, дея маълум қилмоқда Синьхуа.

«Йўқотишлар қишнинг оғир об-ҳаво шароити билан боғлиқ. Ҳозирда Мўғулистон ҳудудининг 70 фоиздан ортиғи қор билан қопланган», — дейилади расмий хабарда.

Шу билан бирга, мўғулистоннинг Увс, Архангай, Сухэ-батор, Баян-Улгий ва Завхан вилоятларида чорва моллари ўлимининг энг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.

Чорвачилик Мўғулистон иқтисодиётининг асосий тармоқларидан, кўчманчи аҳолининг қарийб 40 фоизининг асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда. Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил охирида Мўғулистонда 71,1 млн бош чорва моллари бўлган.


Туркия президенти Қуръон ёқиб юборилганидан кейин Швециянинг НАТОга аъзолигини қўллаб-қувватламаслик билан таҳдид қилди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған душанба куни Швецияни Стокгольм Анкаранинг Қуръонни ёқиб юборганидан кейин НАТОнинг ёрдамини кутмаслиги кераклигидан огоҳлантирди.

«Туркиянинг Стокгольмдаги Туркия элчихонасига бундай шармандали ҳаракатларга йўл қўйганлар АҚШдан НАТО аъзолиги тўғрисида хушхабарни кутишмайди», — деди у матбуот анжуманида. Президентнинг қўшимча қилишича, ҳеч ким мусулмон ёки бошқа имонлиларнинг диний эътиқодларини ҳақорат қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Шанба куни «Қатъий курс» ўнг экстремистик партияси раҳбари Расмус Палудан Стокгольмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёққан эди.


Антарктидадан Лондон катталигидаги айсберг ажралиб чиқди

Йирик айсбер Антарктидадан ажралиб чиқди, дея хабар қилди Буюк Британия Антарктика хизмати (BAS).

«Қарийб Катта Лондон ҳажмидаги улкан айсберг (1550 квадрат километр) 150 метр қалинликдаги Брант музлигидан ажралди. У сўнгги бир неча йил давомида табиий равишда пайдо бўлган ёриқ бутун музлик бўйлаб тарқалганидан сўнг ажралди ва янги айсбергнинг пайдо бўлишига олиб келди», — дейилади хабарда.

У охирги икки йилда қитъанинг ушбу қисмидан ажралиб чиққан иккинчи йирик айсберг бўлди.