«Бу бошланиши». Қибрайда ёппасига бўшатилган раҳбарларнинг ўрнига 47 та тайинлов амалга оширилди
22 сентябрь 2023, 11:04

«Бу бошланиши». Қибрайда ёппасига бўшатилган раҳбарларнинг ўрнига 47 та тайинлов амалга оширилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ёппасига ишдан олган Қибрай туманидаги раҳбарлар ўрнига 47 нафар янги раҳбар тайинланди. «Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган», дея таъкидлаган ҳоким «янги кадрларга ўзи кафил бўлиши»ни айтди.

15 кунда 3 нафар шахс поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушган — Тошкент метрополитени
22 сентябрь 2023, 10:58

15 кунда 3 нафар шахс поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушган — Тошкент метрополитени

Тошкентда охирги 15 кунда метро поезди йўлига йўловчилар шахсий буюмларини олиш учун уч маротаба ўзбошимчалик билан тушган. Метрополитен йўловчиларни у ердаги катта кучланишли электр токидан огоҳлантириб, буюмлар тушиб кетган вақтда ходимларга мурожаат қилишни сўради.

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади
22 сентябрь 2023, 09:50

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

БМТнинг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси (ЮНОПС) Ўзбекистон билан битим имзолади. Ҳамкорлик сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, эпидемияга тайёргарлик даражасини ошириш ва мамлакат таълим инфратузилмасини яхшилаш йўналишларини ўз ичига олади.

Пойтахтнинг 3 та туманидаги айрим ҳудудларда газ ўчирилади
22 сентябрь 2023, 09:45

Пойтахтнинг 3 та туманидаги айрим ҳудудларда газ ўчирилади

Тошкентнинг Миробод, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги айрим маҳалла ва кўчаларда 22 сентябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.

Президент айтган «светофорсиз эстакадалар» қандай бўлади? Транспорт вазири тушунтирди
22 сентябрь 2023, 09:28

Президент айтган «светофорсиз эстакадалар» қандай бўлади? Транспорт вазири тушунтирди

Президентнинг «светофорсиз эстакадалар» қурилиши бўйича таъкиди саволлар келтириб чиқарди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz»га гап шаҳарлар эмас, балки вилоятлараро магистраль йўллар ҳақида кетаётганини маълум қилди. Йўл ўтказгичлар қаерда қурилиши кераклиги бўйича мезонлар қабул қилинади.

Наманган вилоятининг Чуст туманида 70 дан ортиқ бола заҳарланди
22 сентябрь 2023, 06:58

Наманган вилоятининг Чуст туманида 70 дан ортиқ бола заҳарланди

Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди. Расмий идоралар улар айнан нимадан заҳарланганига аниқлик киритмади. Ижтимоий тармоқларда бу йод препаратидан бўлиши мумкинлиги ёзилмоқда.

Қозоғистонда Россиянинг «хорижий агентлар» реестри муқобили пайдо бўлди
21 сентябрь 2023, 23:55

Қозоғистонда Россиянинг «хорижий агентлар» реестри муқобили пайдо бўлди

Қозоғистон ҳукумати Россиянинг «хорижий агентлар» реестри муқобили — хориждан маблағ олувчи шахслар ва ташкилотлар рўйхатини эълон қилди. Унга журналистлар, ОАВ, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва хорижий компанияларн ваколатхоналари кирди. Реестрдагилар учун ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди.

Ўзбекистонликлар «Автомобилсиз кун» акциясига қўшилишга чорланди
21 сентябрь 2023, 23:14

Ўзбекистонликлар «Автомобилсиз кун» акциясига қўшилишга чорланди

22 сентябрь — Бутунжаҳон автомобилсиз куни. Ўзбекистонда бу сана 2021 йилдан буён нишонланмоқда. ЙҲХХ, Транспорт ҳамда Экология вазирликлари шу куни аҳолини шахсий автомобиль ўрнига жамоат транспорти, велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда юришни танлашга чақирди.

Қирғизистонда барча хорижий фильмлар қирғизча субтитрлар билан намойиш этилади
21 сентябрь 2023, 22:40

Қирғизистонда барча хорижий фильмлар қирғизча субтитрлар билан намойиш этилади

Қирғизистон кинотеатрларида намойиш этилаётган барча хорижий фильмлар 2024 йилдан қирғизча субтитрлар билан намойиш этилади. Бу чет эл фильмларини қирғиз тилига дубляж қилиш масаласидаги «биринчи қадам» бўлиши таъкидланди.

21 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
21 сентябрь 2023, 22:00

21 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Inkuzart`дан сувни ўйламай сарфлашга бағишланган янги расм, жамоатчилик танқидига учраган депутатлар, 7 яшар қизга тегингани учун 18 йилга қамалган эркак, Тошкентда офис очадиган Visa компанияси, инвестиция жалб этишда ёрдамладиган Жаҳон банки кенгаши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Самолёт бортида тартибни бузган россиялик Тошкент аэропортида жаримага тортилди
21 сентябрь 2023, 19:29

Самолёт бортида тартибни бузган россиялик Тошкент аэропортида жаримага тортилди

Санкт-Петербургдан Тошкентга учаётган ва маст ҳолда самолёт йўловчиларига халал бериб, улардан бирини ҳақорат қилган шахс Тошкент аэропортида қўлга олинди. У жаримага тортилди.

Божхоначилар Ўзбекистонга қарийб 13 млрд сўмлик сигаретлар олиб кирилишининг олдини олди
21 сентябрь 2023, 19:20

Божхоначилар Ўзбекистонга қарийб 13 млрд сўмлик сигаретлар олиб кирилишининг олдини олди

Сурхондарёдаги «Болдир» божхона постида Туркманистондан келаётган поезд вагонларидан бирини кўздан кечириш чоғида 12,7 млрд сўмлик 851 минг қути акциз маркасиз сигаретлар аниқланди.

Туркия Марказий банки асосий ставкани 30 фоизгача оширди
21 сентябрь 2023, 18:03

Туркия Марказий банки асосий ставкани 30 фоизгача оширди

Туркия Марказий банки асосий ставкани 500 базис пунктга — 30 фоизгача оширди. Бу регуляторга янги раҳбар тайинлаганидан бери асосий ставканинг тўртинчи марта оширилиши ҳисобланади. Мамлакатда июль-август ойларида инфляция кўрсаткичлари кутилганидан юқори бўлган.

Эронда энди исломий кийиниш қоидаларини бузган аёллар 10 йилгача қамалиши мумкин
21 сентябрь 2023, 17:28

Эронда энди исломий кийиниш қоидаларини бузган аёллар 10 йилгача қамалиши мумкин

Эрон парламенти «Ҳижоб ва иффат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади, унга кўра аёллар исломий кийиниш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. БМТ ушбу қонунни «гендер апартеидининг бир шакли» деб атади.

15 турдаги асбоб-ускуналар божхона божи ва ҚҚСдан озод этилди
21 сентябрь 2023, 17:04

15 турдаги асбоб-ускуналар божхона божи ва ҚҚСдан озод этилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгайтирилди. Унга минора кранлари, ўзгарувчан ток генераторлари ва бошқалар киритилди.

Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди
21 сентябрь 2023, 16:13

Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди

Оқдарё туманида аёл бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, буни яқинларидан яшириш мақсадида туғилажак фарзандини 50 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлди. Суд унга нисбатан 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

ЖИДУнинг максимал балл тўплаб, контрактга ўқишга кирган 5 талабаси президент грантида ўқийди
21 сентябрь 2023, 15:39

ЖИДУнинг максимал балл тўплаб, контрактга ўқишга кирган 5 талабаси президент грантида ўқийди

«Темурбеклар мактаби» имтиёзи сабабли Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 189 балл тўплаб, контрактга ўқишга кирган 5 талаба президент грантида ўқийди. Яна бир шундай талабанинг ҳам муаммоси ҳал қилинган. «Темурбеклар мактаби» квоталарини эса алоҳидалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Visa компанияси Тошкентда ўз офисини очди
21 сентябрь 2023, 15:27

Visa компанияси Тошкентда ўз офисини очди

Марказий Осиёда 30 йилдан ортиқ фаолият юритаётган Visa рақамли тўловлар компанияси Тошкентда ўз офисини очди. Компания раҳбарлари мазкур янгилик мамлакатда барча молия институтлари ва савдо ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари учун ёрдамнинг кучайишини қайд этди.

Қарши шаҳри ҳокимининг ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарори бекор қилинди
21 сентябрь 2023, 15:13

Қарши шаҳри ҳокимининг ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарори бекор қилинди

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини унинг сектори «Энг ташаббускор сектор» деб эътироф этилгани учун 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарор чиқарганди. Қашқадарё вилояти ҳокими Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига биноан бу қарорни бекор қилди.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши шифохонага ётқизилди
21 сентябрь 2023, 15:05

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши шифохонага ётқизилди

Яшнобод туманида 3 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 5 киши шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг