«Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси раҳбари Умидбек Ражабов ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов қарори қабул қилинди.

Умидбек Ражабов ўрнига Шомансур Аҳмедов раҳбар этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Умидбек Ражабовга «ўз вазифасига масъулият билан ёндошмагани» учун ҳайфсан берилганди.