Jizzax Auto заводи Соғлиқни сақлаш вазирлигига «103» хизмати учун 110 та Volkswagen Caddy сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналарини топширди ва улар ҳудудларга топширилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Вазирлик тизимида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, «103» хизматида 2938 дона «Тез ёрдам» машинаси бўлиб, шундан 648 таси ёки 22 фоизи норматив ҳужжатларга асосан янгиланишга муҳтож.

«Volkswagen Caddy юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. Мазкур автомобилларни лойиҳалаш ва жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга имкон қадар қулайлик яратишга эътибор берилган», — дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда «103» тасарруфида 244 та Hunday, 145 та Volkswagen Caddy, 90 та Nissan, 46 та Toyota, 228 та Ford, 13 та Foton, 37 та «УАЗ», 5 та Isuzu NLR, 29 та Isuzu D-MAX, 19 та «ГАЗель», 2082 та Damas машиналари хизмат кўрсатмоқда.

103, volkswagen caddy, ссв, тез ёрдам

«Халқаро тажрибани ўрганиб, А, Б, C тоифали „Тез ёрдам“ автомобиллари учун стандартларни ишлаб чиқишга вазирлик даражасида жиддий эътибор қаратилмоқда. Янги қабул қилиб олинган А тоифали ушбу автомашиналар тез тиббий ёрдам бригадалари ишини янада такомиллаштиришга мўлжалланган. Ишончимиз комилки, бешинчи авлод Volkswagen Caddy автомобиллари узоқ йиллар халқимиз манфаатлари учун хизмат қилади», — деди вазир ўринбосари Отабек Фозилкаримов.

110 та автоулов ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та;
  • Андижон вилояти — 10 та;
  • Бухоро вилояти — 10 та;
  • Жиззах вилояти — 9 та;
  • Қашқадарё вилояти — 10 та;
  • Навоий вилояти — 8 та;
  • Наманган вилояти — 10 та;
  • Сурхондарё вилояти — 9 та;
  • Сирдарё вилояти — 8 та;
  • Тошкент вилояти — 8 та;
  • Фарғона вилояти — 10 та;
  • Хоразм вилояти — 8 та.

103, volkswagen caddy, ссв, тез ёрдам

103, volkswagen caddy, ссв, тез ёрдам