Одатда кўпчилик иқтисодни мураккаб фан деб ўйлайди. Бу йўналишдаги китоблар ҳам иқтисодиётни кўпинча мураккаб терминлари билан соҳани тушунадиган аудиторияга йўналтирилган бўлади. Чарльз Уилан ўзининг «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» китобида соҳани оддий тилда соддалаштириб тушунтиради.

реклама

Чарльз Уилан китобда иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалаларини содда ва тушунарли, барчага таниш ҳаётий мисоллар билан ёритиб беради. Китобда мураккаб чизмалар ёки сирли формулалар йўқ, балки моддият дунёсида қандай қонуниятлар ҳукмронлик қилиши ва давлатлар ниманинг ҳисобига бойиши тушунтирилган.

реклама

Асарни ўқий бошлаганда муаллиф улкан иқтисодиёт оламидаги йўлбошчига айланиб, бу оламнинг чекка бурчакларигача китобхон билан саёҳат қилади. Чарльз Уилан — ишончли йўлбошчи, унинг олиб борадиган суҳбати эса самимий ва дўстона руҳда кечади.

реклама

Мароқ билан ўқиладиган ушбу китоб ўқувчининг иқтисодий саводхонлигини оширишга хизмат қилади. Китобхонни фаннинг туб моҳияти билан юзлаштириб, куннинг муҳим иқтисодий муаммоларини тушунадиган ўқимишли фуқарога айлантиради. Чарльз Уилан иқтисодиётни чизма, диаграмма ва тенгламаларсиз ҳам тушунтириб бериш мумкинлигини исботлаб беради. У иқтисодий таҳлилни жуда ҳам қизиқарли услубда изоҳлайди. Муҳими — иқтисодиётни ўта зерикарли ва мижғов фан сифатида кўрган ҳамда уни ўрганишдан бош тортган инсонларнинг қарашларини ўзгартириб юборишга қодир.

реклама

Китоб профессионал таржимон ва муҳаррирлар жамоаси томонидан тайёрланган, матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган.

Китоб ҳозирда asaxiy.uz интернет-дўкони орқали сотилмоқда ва бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилмоқда.

Буюртма бериш: asaxiy.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.