20 январь, жума куни Ўзбекистон ҳудудидаги ўзбек-қирғиз чегараси яқинида молхона ёниб кетди. Қишлоқ аҳолиси сувга етиб бориш имконияти йўқлиги сабабли Қирғизистон чегарачилари уларга сув олиш учун ажратиб турувчи иншоотдан ўз давлати ҳудудига ўтишга рухсат берди, дея хабар қилди Қирғизистон ДМХҚ Чегара хизмати.

Хабарда қайд этилишича, ўзбекистонликларнинг қўшни давлат ҳудудига ўтишларига рухсат берилгани учун ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинган.