Ўзбекистонда Венгриянинг янги элчиси иш бошлади
25 сентябрь 2023, 13:30

Ўзбекистонда Венгриянинг янги элчиси иш бошлади

Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожа ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда
25 сентябрь 2023, 13:27

Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда

ЎзЛиДеП фракциясида Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, парламент палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини бериш, қуйи палата спикери ўринбосарларини 7 тадан 2 тагача қисқартириш кутилмоқда.

Чилонзор туманида 30 га яқин қуриган кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
25 сентябрь 2023, 13:14

Чилонзор туманида 30 га яқин қуриган кўп йиллик дарахт кесиб ташланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида қуриган 29 туп дарахт кесиб ташланди. 2021 йил баҳорида «ободонлаштириш» доирасида ушбу ҳудуддаги 55 туп дарахт тагига полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилганди. Оқибатда 33 та дарахтда қуриш белгилари аниқланган.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради
25 сентябрь 2023, 11:29

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ва эрталаб ҳарорат +12…+17 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +30 даражагача исийди. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Қашқадарё ва Фарғонада ўқишга киритиб қўйиш учун фуқаролардан пул олган шахслар ушланди
25 сентябрь 2023, 10:52

Қашқадарё ва Фарғонада ўқишга киритиб қўйиш учун фуқаролардан пул олган шахслар ушланди

Қаршидаги жамоат саломатлиги техникуми ва Фарғонадаги ТАТУ филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олишда гумонланганлар қўлга олинди.

Пойтахтнинг 3 та туманидаги айрим жойларда электр вақтинча бўлмайди
25 сентябрь 2023, 09:47

Пойтахтнинг 3 та туманидаги айрим жойларда электр вақтинча бўлмайди

Чилонзор, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим ҳудудлар 25 сентябрь куни электр таъминотидан вақтинча узилади.

Akfa университетининг собиқ ректори Абдужаббор Абдувоҳидовни обрўсига доғ тушириш ва таҳдид қилишда айблади
24 сентябрь 2023, 21:13 1

Akfa университетининг собиқ ректори Абдужаббор Абдувоҳидовни обрўсига доғ тушириш ва таҳдид қилишда айблади

Akfa университетининг собиқ ректори Бехзод Жалилов ОТМ янги раҳбарияти қўйган айбловларни рад этди. У ОТМ кузатув кенгаши раиси Абдужаббор Абдувоҳидовни обрўсига доғ тушириш ва таҳдидларда айблаб, олийгоҳ ривожига эътибор қаратишини маслаҳат берди ва президентдан хавфсизлигини таъминлашни сўради.

Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан таъзия йўллади
24 сентябрь 2023, 14:35

Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Италиянинг собиқ президенти, сенатор Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан мамлакат президенти ва халқига таъзия йўллади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)
24 сентябрь 2023, 13:13

Олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

Якшанба куни Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасаларида биринчи босқич курсантларининг қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди. Фото.

Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтли ток урди
24 сентябрь 2023, 10:50

Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган йигитни 27 минг вольтли ток урди

Тошкентдаги «Ҳамза» темирйўл бекатида поезд устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урди. Ҳозирда унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

ДХХ 3 та вилоятда қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди
24 сентябрь 2023, 10:30

ДХХ 3 та вилоятда қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди

ДХХ Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди. Хусусан, бир ҳолатда қалбаки 10 минг долларни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар, яна бирида эса сохта 14 минг долларни ўтказмоқчи бўлганлар ушланди.

Central Asian University университетида (собиқ Akfa) можаро авж олди. ОТМ собиқ ректорни айбламоқда
23 сентябрь 2023, 20:26

Central Asian University университетида (собиқ Akfa) можаро авж олди. ОТМ собиқ ректорни айбламоқда

Central Asian University университетида (собиқ Akfa) талабалар — икки йиллик тайёргарликдан сўнг иккинчи босқичга ўқишга қабул қилинган мактаб битирувчиларига ўқишни давом эттира олмасликлари айтилди. Улар ОТМга киритилмаяпти. Университет собиқ раҳбарият қонунни бузганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
23 сентябрь 2023, 19:40

Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни пайтда иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.

Ўзбекистонда кенг кўламли автокўргазма бўлиб ўтади
23 сентябрь 2023, 19:00

Ўзбекистонда кенг кўламли автокўргазма бўлиб ўтади

Тошкентда 25−27 сентябр кунлари Automotive Industry Tashkent 2023 кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда меҳмонлар автомобилсозлик саноатининг сўнгги технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Наманганда 450 нафар бола касалланган, уларнинг 143 нафари тузалган — ССВ раҳбари ўринбосари
23 сентябрь 2023, 17:22

Наманганда 450 нафар бола касалланган, уларнинг 143 нафари тузалган — ССВ раҳбари ўринбосари

Наманган вилоятида 2 кун давомида 450 нафар боланинг соғлиғи юзасидан шикоятлар келиб тушган бўлса, шундан 306 нафари Чуст туманига тўғри келади, деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. Унинг қайд этишича, болаларнинг соғлиғи ёмонлашишига заҳарланиш эмас, ОРВИ сабаб бўлиши мумкин.

ОТБ Ўзбекистон учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади, бироқ аҳоли даромадлари пасайганини қайд этди
23 сентябрь 2023, 15:38

ОТБ Ўзбекистон учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади, бироқ аҳоли даромадлари пасайганини қайд этди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш прогнозини 5 фоиздан 5,5 фоизга яхшилади. Банк иш ҳақи ва пенсиялар ошишига қарамай, аҳолининг реал даромадлари камайгани сабабли истеъмолнинг секинлашишига ишора қилмоқда. Инфляция кутилмалари эса МБ прогнозидан анча юқорилигича қолмоқда.

Вилоят марказларидаги бозорлар ва хиёбонларда юзни таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади
23 сентябрь 2023, 13:52

Вилоят марказларидаги бозорлар ва хиёбонларда юзни таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади

Ўзбекистондаги йирик бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонларнинг маъмурияти билан биргаликда объектларнинг асосий кириш жойларига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади.

Ўзбекистонда энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади
23 сентябрь 2023, 13:23

Ўзбекистонда энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

IndiGo Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди
23 сентябрь 2023, 10:45

IndiGo Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.

Чустдаги болалар дори воситалари ёки овқатдан заҳарланмаган — Элмира Боситхонова
23 сентябрь 2023, 10:04 2

Чустдаги болалар дори воситалари ёки овқатдан заҳарланмаган — Элмира Боситхонова

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова Чуст туманидаги болалар дори воситалари ёки овқатдан заҳарланмаганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 85 фоиз боланинг соғлиғи жойида, уйларига қайтишга бирин-кетин рухсат берилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг