Inkuzart сувни ўйламай сарфлашга бағишланган янги расмини тақдим этди

Рассом Inkuzart Тошкентда янги расм чизди. У ўйламай сарф қилинаётган сувга бағишланган.

«Радарлар эмас, йўллардаги ўлимлар муаммосини муҳокама қилиш керак». Депутатлар жамоатчилик танқидига учради

Қонунчилик палатаси депуталари радарлар масаласини муҳокама қилиб, тадбиркорлар «тузоқ» қўймаслиги кераклигини айтишди. Жамоат фаоллари эса «уларнинг фикрларини популистик гаплар» деб атаб, «ҳақиқий ва тирик депутатлар» аслида йўллардаги ўлимлар сонини камайтиришни ўйлаши лозимлигини таъкидлашди.

Жаҳон банки маслаҳат кенгаши Ўзбекистонга инвестиция жалб этишда ёрдам беради

Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки гуруҳи президенти учрашувида банкнинг Маслаҳат кенгаши кўмагида инвестициялар оқимини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Citibank Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

Citibank Ўзбекистонда шўъба банки офисини очишни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев бу таклифни Citigroup молиявий корпорацияси раиси Жон Дуган билан учрашувда маъқуллади.

Тошкентдаги яна 22 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 22 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.

Тошкентда 7 яшар қизчага уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак 18 йилга қамалди

Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак 18 йилга қамалди.

Самарқандда фуқаро 1 гектар ерни $159 мингга сотишга уринганликда гумонланмоқда

ДХХ 3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Улардан бирида самарқандлик шахс мансабдор танишлари орқали давлат захирасидаги 1 гектар ерни $159 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлгани айтилди.

Ўзбекистонда 8 ойда 414 киши овқатдан заҳарланди

Ўзбекистонда 8 ой давомида 414 киши овқатдан заҳарланди, уларнинг 2 нафари вафот этди. Касалланганларнинг 81 нафарида ботулизм аниқланди. СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бундай ҳолатлар боғчаларда кўпроқ кузатилаётганинни қайд этди.

Наманганда юк машинаси билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.

Самарқандда 3 кунлик чақалоғини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қамалди

Оқдарё туманида аёл бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, буни яқинларидан яшириш мақсадида туғилажак фарзандини 50 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлди. Суд унга нисбатан 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Қарши шаҳри ҳокимининг ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарори бекор қилинди

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини унинг сектори «Энг ташаббускор сектор» деб эътироф этилгани учун 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарор чиқарганди. Қашқадарё вилояти ҳокими Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига биноан бу қарорни бекор қилди.

Visa компанияси Тошкентда ўз офисини очди

Марказий Осиёда 30 йилдан ортиқ фаолият юритаётган Visa рақамли тўловлар компанияси Тошкентда ўз офисини очди. Компания раҳбарлари мазкур янгилик мамлакатда барча молия институтлари ва савдо ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари учун ёрдамнинг кучайишини қайд этди.

ЖИДУнинг максимал балл тўплаб, контрактга ўқишга кирган 5 талабаси президент грантида ўқийди

«Темурбеклар мактаби» имтиёзи сабабли Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 189 балл тўплаб, контрактга ўқишга кирган 5 талаба президент грантида ўқийди. Яна бир шундай талабанинг ҳам муаммоси ҳал қилинган. «Темурбеклар мактаби» квоталарини эса алоҳидалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

15 турдаги асбоб-ускуналар божхона божи ва ҚҚСдан озод этилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгайтирилди. Унга минора кранлари, ўзгарувчан ток генераторлари ва бошқалар киритилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Фотосуратларда Тошкент тарихи: Марказий боғдаги ёшлар карнавали

1950−1960 йилларда сентябрнинг илк дам олиш кунлари ёш тошкентликлар учун шаҳар Марказий боғидаги карнавал билан боғлиқ эди. «Газета.uz» шаҳар аҳолисидан ёшликларидаги карнавални қандай эслашлари ва у нима учун ўтказилгани ҳақида сўради. Ўзбекистон Миллий архиви байрам суратларини тақдим этди.