Нима тайёрлаймиз: Печеньелар
23 сентябрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар

Туркча «Шекерпаре», ялпизли печенье, қаҳва доналари, брауни печеньеси, «Кокос ва шоколад» печеньеси ва бошқалар — Zira.uz турли печеньеларни тайёрлаш рецептларини синаб кўрди.

Президент йил якунигача 1,1 млн аҳолини марказлашган ичимлик суви тармоғига улашга топшириқ берди
23 сентябрь 2023, 09:31

Президент йил якунигача 1,1 млн аҳолини марказлашган ичимлик суви тармоғига улашга топшириқ берди

Ўзбекистонда 2023 йил якунигача 1,1 млн аҳоли марказлашган ичимлик суви тармоғига уланади. Президент бу бўйича «Ўзсувтаъминот»га вазифа қўйди.

Андижонда ҳам болаларда Антиструмин дорисининг «ножўя таъсири» қайд этилди
22 сентябрь 2023, 22:26

Андижонда ҳам болаларда Антиструмин дорисининг «ножўя таъсири» қайд этилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Антиструмин» дорисининг «ножўя таъсири» кузатилган 12 нафар бола ётган касалхонага борди. Аввалроқ Наманган вилоятида ҳам ушбу дорини истеъмол қилган 70 дан ортиқ бола шифохонага ётқизилган эди.

«Шарқ» мажмуасининг қайси бинолари маданий мерос объекти экани текширилади
22 сентябрь 2023, 22:03

«Шарқ» мажмуасининг қайси бинолари маданий мерос объекти экани текширилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Шарқ» нашриётининг қайси бинолари маданий мерос объекти эканини аниқлаш бўйича Маданий мерос агентлиги билан келишиб олди. Агентлик ЎзА биноси бундай объект эмаслигини, лекин унинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш хусусийлаштириш шарти бўлишини таъкидлади.

22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
22 сентябрь 2023, 21:56

22 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Наманганда заҳарланган 70 дан ортиқ бола, ундан қаттиқ ташвишга тушган президент, заҳарланиш ортидан таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100дан фойдаланиш тақиқлангани, лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши, газ, электр энергияси таннархи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Россиянинг Қора денгиз флоти штаб-квартираси ракета зарбасига учради
22 сентябрь 2023, 21:07

Россиянинг Қора денгиз флоти штаб-квартираси ракета зарбасига учради

Россия Қора денгиз флотининг босиб олинган Севастополдаги штаб-квартираси ракета ҳужумига учради. Бинонинг томи ва юқори қавати вайрон бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумда Украинани айблади. Украина ҳарбийлари эса ушбу маълумотни тасдиқлади.

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди
22 сентябрь 2023, 20:20

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди

Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганишлар якунига етгунига қадар таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100 маҳаллий дори воситасидан фойдаланишга тақиқ жорий этилди.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
22 сентябрь 2023, 20:20

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

5 та кинопремера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, «Ҳумо» хоккей клуби матчлари, MotorFest2023 автофестивали, Geek Con Tashkent фестивали, Анҳор боғида ретро-кеча, плоггинг-югуриш, концертлар, кўргазмалар, спектакллар, болалар учун тадбирлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар.

Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги болалар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан қаттиқ ташвишда — матбуот хизмати
22 сентябрь 2023, 19:46 1

Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги болалар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан қаттиқ ташвишда — матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Чуст туманида 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятдан «қаттиқ ташвишда», дея маълум қилди унинг матбуот котиби. Давлат раҳбари мунтазам равишда вазият юзасидан ҳисоботлар олиб, масъулларга алоҳида назоратга олиш бўйича топшириқлар бермоқда.

Yangi O‘zbekiston bog‘i Coke Studio Fest`да 60 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қилди
22 сентябрь 2023, 19:00

Yangi O‘zbekiston bog‘i Coke Studio Fest`да 60 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қилди

Yangi O‘zbekiston bog‘i`da 16 сентябр куни Coke Studio Fest бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек хонандалари билан бир қаторда Artik ва Asti, Andro ва DJ Afrojack ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

Лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши мумкин
22 сентябрь 2023, 17:39 1

Лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши мумкин

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси эълон қилинди. Унда 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши кўзда тутилган: o‘, g‘, sh ва ch. Лойиҳа бўйича янги ўзбек алифбоси 28 та ҳарф, 1 та ҳарф бирикмаси ва тутуқ белгисидан иборат бўлади.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 200 сўмдан ошди
22 сентябрь 2023, 17:34

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 200 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан доллар курси ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади ва 12 200 сўм чегарасидан ўтди. Йил бошидан буён миллий валюта 8,6 фоизга қадрсизланди.

Ереванда 3 кундан буён намойишлар давом этмоқда, 80 дан ортиқ одам ҳибсга олинган
22 сентябрь 2023, 17:10

Ереванда 3 кундан буён намойишлар давом этмоқда, 80 дан ортиқ одам ҳибсга олинган

Тоғли Қорабоғдаги вазият туфайли Ереванда уч кундан бери оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар Арманистон бош вазирининг истеъфога чиқиши ва тан олинмаган республикадан келувчилар қабул қилинишини сўрамоқда. Полиция 80 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олган.

Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги газ ва электр энергияси таннархини эълон қилди
22 сентябрь 2023, 15:30 1

Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги газ ва электр энергияси таннархини эълон қилди

Ўзбекистонда 1 кВт/соат электр энергияси таннархи 970 сўмни (2022 йил май ойидан +21,2% ошган), газнинг бир кубометри 1890 сўмни (+35%) ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Куни кеча Энергетика вазири бир кВт/соат электр энергияси нархи 800 сўмдан ошганини айтганди.

Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди
22 сентябрь 2023, 15:26

Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди

Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган 36 ёшли ўзбекистонлик эркак узил-кесил 9 йилга қамалди. У яқин дўстининг таклифи билан халқаро террористик ташкилотга қўшилган ва бир гуруҳ шахсларни Сурияга жўнатишни ташкиллаштирган.

Пойтахтдаги айрим суд биноларида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда — Тошкент ИИББ
22 сентябрь 2023, 13:59

Пойтахтдаги айрим суд биноларида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда — Тошкент ИИББ

22 сентябрь куни Тошкент шаҳри суди биносига бомба ўрнатилгани ҳақида маълумот тарқалди. Пойтахт ИИББ хавотирга берилмасликни сўраб, Тошкент шаҳри суди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилаётганини маълум қилди.

Байден ва Зеленский учрашуви: АҚШ Украинага 325 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
22 сентябрь 2023, 13:44

Байден ва Зеленский учрашуви: АҚШ Украинага 325 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашди. Шундан кейин Қўшма Штатлар етакчиси Украинага 325 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди. Байден буни «бутун дунёдаги мустақиллик ва ҳудудий яхлитлик учун киритилган сармоя» деб атади.

Фарғона вилоятида электробуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
22 сентябрь 2023, 12:59

Фарғона вилоятида электробуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Фарғона вилояти Фурқат туманида Хитой компанияси билан йиллик қуввати 1000 дона бўлган электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Шунингдек, электромобилларни қувватлаш ускуналарини ва электробусларга аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш бўйича собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди
22 сентябрь 2023, 12:39

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш бўйича собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди

Август ойи охирида Урганч шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши бўйича иш судга қайтарилди. Олий суд сайтидаги маълумотларга кўра, қўшимча тергов ўтказилганига қарамай, собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди.

Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар қайта кимошди савдосига қўйилди
22 сентябрь 2023, 12:26

Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар қайта кимошди савдосига қўйилди

Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар техник шартларга қўшимчалар ва тушунтиришлар киритилгани сабабли қайтадан кимошди савдосига қўйилди. Ҳар учала лот бўйича савдолар 3 октябрь куни E-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг