«Тошкент» халқаро аэропортида HY-634 рейси билан Санкт-Петербургдан Тошкентга учиб келаётган Россия фуқароси К.В. қўлга олинди, дея хабар берди ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати «Газета.uz»га.
Эркак маст ҳолда жамоат тартибини бузган: беҳаё сўзларни ишлатган, қўшиқлар куйлаган ва худди шу рейсда учаётган қизни ҳақоратлаган", — дейилади хабарда.
Тошкент аэропортлари қўриқлаш бўлими инспекторлари унга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан баённома тузди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
19 сентябрь куни Сергели туман суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари — 990 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.