Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан Тошкентга парвозни амалга ошираётган HY-604 рейси рейси Урганч аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Бортида 236 йўловчи бўлган Boeing 787 экипажи йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга ўтишга қарор қилди.

Самолёт 16:59 да Урганчтга қўнди. Самолёт бортида 1978 йилда туғилган йўловчи вафот этган.

Соат 18:48да самолёт Урганчдан Тошкентга учди.