Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош «Яллама» чегара божхона постида фургондан қарийб 20 кг героин аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Ҳужжатларга кўра бўш келган Тожикистон давлат рақамига эга юк машинаси салонининг пол қисми остидан скотч билан ўралган 36 дона ўрам яширилгани маълум бўлди. Улар ичидан ўткир ҳидли модда, дастлабки маълумотларга кўра, героин чиқди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.