Тошкентда подъездда қизга ҳужум қилган эркак ушланди
6 сентябрь 2023, 11:53

Тошкентда подъездда қизга ҳужум қилган эркак ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ подъездда қизга ҳужум қилган 29 ёшли эркакнинг шахси аниқлангани ва ҳибсга олинганини маълум қилди.

Бухорода поезд билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди
6 сентябрь 2023, 11:39

Бухорода поезд билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Олот туманида поезд юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Howo ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Фарғонада тенгдошини пичоқлаб ўлдиришда гумонланган 25 ёшли шахс 2,5 ойдан сўнг ушланди
6 сентябрь 2023, 10:56

Фарғонада тенгдошини пичоқлаб ўлдиришда гумонланган 25 ёшли шахс 2,5 ойдан сўнг ушланди

Данғара туманида 21 июнь куни 25 ёшли шахс ўз тенгдошини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди. Воқеадан икки ярим ой ўтиб Фарғона ИИБ гумонланувчи ушланганини маълум қилди.

Сурхондарёда 44,8 гектар ердан 187,4 тонна пахта ҳосили олган фермерга Cobalt топширилди
6 сентябрь 2023, 10:56

Сурхондарёда 44,8 гектар ердан 187,4 тонна пахта ҳосили олган фермерга Cobalt топширилди

Олтинсой туманида «Ботош лочини» фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олди. Шартномавий режани 100 фоиз бажарган фермерга Cobalt топширилди.

Термизда канализациядаги авария сабабли сув 3 кун давомида график асосида берилади
6 сентябрь 2023, 09:53

Термизда канализациядаги авария сабабли сув 3 кун давомида график асосида берилади

Термиз шаҳридаги канализация тармоғида содир бўлган йирик авария туфайли ичимлик суви таъминоти уч кунга соат 8:00 дан 20:00 гача тўхтатилди. Қолган вақтларда сув берилиши керак.

Тоқаев: Қозоғистон зирҳли машиналар, дрон ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқариши керак
6 сентябрь 2023, 09:27

Тоқаев: Қозоғистон зирҳли машиналар, дрон ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқариши керак

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда зирҳли техника, дронлар ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши кераклиги, давлат армияси гибрид урушларга тайёр туриши кераклигини билдирди.

«Ақлли» «боғ шаҳар». Президентга Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси тақдим этилди
5 сентябрь 2023, 23:07

«Ақлли» «боғ шаҳар». Президентга Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси тақдим этилди

Президент Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди. Унда асосий эътибор «яшиллик, қулайлик ва тежамкорлик»ка қаратилган. Шаҳар компонентлари лойиҳаси 20 та хорижий компания томонидан ишлаб чиқилмоқда. «Одамлар биринчи ўринда бўлиши зарур», — деди Мирзиёев.

Қирғизистон миллий паспортларни мустақил чоп этишни бошлади
5 сентябрь 2023, 22:52

Қирғизистон миллий паспортларни мустақил чоп этишни бошлади

Қирғизистонда миллий паспортларни мустақил тарзда чоп этиш бошланди. Илгари мамлакат ҳар йили чет элдан 1,5 миллионгача ID карта ва фуқаролик паспорти буюртма қилган.

«Сизнинг тинчликсеварлик йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир». Александр Лукашенко — Ўзбекистон ҳақида
5 сентябрь 2023, 22:35

«Сизнинг тинчликсеварлик йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир». Александр Лукашенко — Ўзбекистон ҳақида

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор. Мен унинг кўзларига қараб туриб ҳам айтаман: сенга ишонган халққа панд бермаслигинг керак», — деди у.

«Асакабанк» рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади
5 сентябрь 2023, 19:00

«Асакабанк» рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади

Махсус Nis.uz тизимида 2023 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, «Асакабанк» баҳолаш индекслари бўйича ўртача 91,84% натижа билан тижорат банклари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистондан чет элга валюта олиб чиқиш ва олиб кириш миқдори оширилади
5 сентябрь 2023, 18:44

Ўзбекистондан чет элга валюта олиб чиқиш ва олиб кириш миқдори оширилади

Жисмоний шахслар божхонадан декларациясиз олиб ўтиши мумкин бўлган нақд валюта миқдори 70 млн сўмдан 100 млн сўм эквивалентигача оширилмоқда.

ЮНИСЕФ ҳукуматни инклюзив ва сифатли таълимни таъминлашга чақирди
5 сентябрь 2023, 18:24

ЮНИСЕФ ҳукуматни инклюзив ва сифатли таълимни таъминлашга чақирди

Ўқув йили бошида ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати ва таълимга боғлиқ томонларни халқаро мажбуриятларни бажаришга, барча болалар, жумладан, ногиронли бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда сифатли таълимдан фойдаланиш учун тенг имконият, ҳуқуқ ва эркинликлар бўлишини кафолатлашга чақирди.

Тошкентда подъездда қизга ҳужум қилган эркак қидирилмоқда
5 сентябрь 2023, 18:15

Тошкентда подъездда қизга ҳужум қилган эркак қидирилмоқда

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида эркак қизнинг ортидан келиб, подъездда унга тегиниш мақсадида ҳужум қилди, дея хабар берди Nemolchi.uz лойиҳаси. Тошкент ИИББ бу маълумотни тасдиқлади ва номаълум шахс ҳали қўлга олинмаганини билдирди.

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди
5 сентябрь 2023, 17:06

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилди. Нишон билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Марказий банк тўлов хизматлари учун халқаро пул ўтказмаларининг чекланганига изоҳ берди
5 сентябрь 2023, 17:05

Марказий банк тўлов хизматлари учун халқаро пул ўтказмаларининг чекланганига изоҳ берди

Oson тўлов хизмати қабул қилувчи ва жўнатувчи тўғрисидаги талаб қилинадиган маълумотларни қонунчиликда кўрсатилганидек акс эттирмагани учун жаримага тортилди, дея хабар қилди Марказий банк. Регулятор тўлов ташкилотлари учун халқаро пул ўтказмалари бўйича чекловларга ҳам изоҳ берди.

Йил бошидан буён ноқонуний чиқинди ташлаш бўйича 11 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди
5 сентябрь 2023, 16:33

Йил бошидан буён ноқонуний чиқинди ташлаш бўйича 11 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Ўзбекистонда 2023 йил бошидан буён чиқиндиларни нотўғри жойга ташлаш билан боғлиқ 11 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди. Шунинг 600 дан ортиғи онлайн кузатув камералари орқали қайд этилган.

Ўзбекистон банклари Марказий банкнинг тўлов тизимларига нисбатан ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди
5 сентябрь 2023, 15:58

Ўзбекистон банклари Марказий банкнинг тўлов тизимларига нисбатан ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Ўзбекистон банклари тўлов тизимларининг трансчегаравий транзит операцияларини тўхтатиш бўйича МБ қарорини қўллаб-қувватловчи бир хил мазмундаги хабарларни беряпти. Уларда қарор молия тизими ва финтех бозорини хатарлар, жумладан, санкция билан боғлиқ рисклардан ҳимоялашга қаратилгани айтилади.

Oson МБ санкцияси бўйича сўровларни қайтариб олиши ва жаримани тўламоқчилигини маълум қилди
5 сентябрь 2023, 15:09

Oson МБ санкцияси бўйича сўровларни қайтариб олиши ва жаримани тўламоқчилигини маълум қилди

Oson тўлов хизмати Марказий банк жарима санкциялари иши бўйича барча сўровларни қайтариб олиши ва жаримани тўлашини маълум қилди. Oson 5 сентябрдан мустақил равишда хорижий пул операцияларини амалга оширмаяпти, дея қайд этди компания.

Қорақалпоғистонда эркак 13 ёшли қўшни қизнинг номусига текканликда гумонланиб ушланди
5 сентябрь 2023, 15:01

Қорақалпоғистонда эркак 13 ёшли қўшни қизнинг номусига текканликда гумонланиб ушланди

Элликқалъа туманида 13 ёшли қизни қўшни эркак зўрлагани айтилмоқда. Гумонланувчи ушланди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бухорода 4 туп дарахт қўпорган корхона раҳбарига 400 туп дарахт экиш мажбурияти юкланди
5 сентябрь 2023, 14:32

Бухорода 4 туп дарахт қўпорган корхона раҳбарига 400 туп дарахт экиш мажбурияти юкланди

Ғиждувон туманида йўл қурилиши сабабли 4 туп манзарали дарахт қўпориб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 50 млн сўмлик зарар этган. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига 400 туп дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурияти юкланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг