4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
4 октябр 2023, 22:00

4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг кутилаётган Россияга расмий ташрифи, Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлагани воқеаси, электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими, поезд чипталари нархи ошишига фаолларнинг муносабати, 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қирғизистонда таниқли «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев махсус операция вақтида ўлдирилди
4 октябр 2023, 21:48

Қирғизистонда таниқли «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев махсус операция вақтида ўлдирилди

Қирғизистонлик машҳур «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев Бишкек марказида ўтказилган махсус операция чоғида ўлдирилди. АҚШ Колбаевни «Қирғизистондаги энг нуфузли жиноий гуруҳ раҳбари» деб атаган ва уни дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар рўйхатига киритган.

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди
4 октябр 2023, 19:47

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди. Миллий терма жамоа бронза медали учун Гонконгга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди
4 октябр 2023, 19:36

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди

Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Германия олти давлат, жумладан, Ўзбекистон билан ноқонуний мигрантларни қайтариш бўйича келишув тайёрламоқда
4 октябр 2023, 19:25

Германия олти давлат, жумладан, Ўзбекистон билан ноқонуний мигрантларни қайтариш бўйича келишув тайёрламоқда

Германия олти давлат, жумладан, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу, жумладан, ноқонуний мигрантларнинг ўз ватанларига тезроқ қайтишларига имкон беради.

Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди
4 октябр 2023, 18:39

Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 24 ёшли йигит ўлдирилган, машинаси эса ёқиб юборилган. Ижтимоий тармоқларда йўлда ёнаётган машина видеоси пайдо бўлди.

Чирчиқдаги қийшайган кўп қаватли уй бўйича расмий изоҳ берилди
4 октябр 2023, 17:34 1

Чирчиқдаги қийшайган кўп қаватли уй бўйича расмий изоҳ берилди

Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уй оғишига бино пойдеворига кирган ёмғир сувлари оқибатида вертикал сейсмик чокларнинг лойиҳавий ҳолатидан кўчиши сабаб бўлгани маълум қилинди. Қурилиш вазирлиги бино ҳолати ўрганилиб, пудратчига «зудлик билан чора кўриш» талаби қўйилганини қайд этди.

Бош прокуратурадан Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлаган воқеани назоратга олиш сўралмоқда
4 октябр 2023, 17:20

Бош прокуратурадан Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлаган воқеани назоратга олиш сўралмоқда

Nemolchi.uz лойиҳаси Самарқанднинг Каттақўрғон туманида бир қиз 4 нафар қўшниси томонидан зўрланганини маълум қилди. Қизнинг қариндошлари айтишича, экспертиза туман ИИБ ходимининг ҳаракатсизлиги сабабли воқеадан 3 кун ўтиб ўтказилган, жиноят иши эса фақат битта гумонланувчига нисбатан қўзғатилган.

Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади
4 октябр 2023, 16:50

Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади

4 октябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади.

Кимё бўйича Нобель мукофоти квант нуқталарини кашф этган олимларга берилди
4 октябр 2023, 16:41

Кимё бўйича Нобель мукофоти квант нуқталарини кашф этган олимларга берилди

2023 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти квант нуқталарини кашф этган ва синтез қилган олимлар — Мунги Бавенди, Луи Брюс ва Алексей Экимовга берилди.

Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 2024 йил охиригача жорий этилади
4 октябр 2023, 16:03 1

Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 2024 йил охиригача жорий этилади

Ўзбекистон президенти 2024 йил охиригача «Ҳудудий электр тармоқлари» корхоналарида аҳолига етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Россияга боради
4 октябр 2023, 15:33

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 5−7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Шунингдек, у Татаристонга ҳам ташриф буюради.

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида
4 октябр 2023, 15:24

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» чиптаси нархи 100 фоизга ошади. Тармоқлар фойдаланувчилари эса «бир фақат ойлик 100 фоизга ошмаслигини» киноя қилиб, нарш ошса ҳам «чипта бемалолроқ бўлиб қолса гўрга эди», демоқда.

Сентябрда 111,4 млрд сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
4 октябр 2023, 15:22

Сентябрда 111,4 млрд сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда сентябрь ойи давомида 111 млрд 428 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 октябр 2023, 14:47

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

6−7 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди
4 октябр 2023, 14:28

Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди

Ўтган ҳафта Сенатда Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда паспортнинг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилинди. Компаниянинг қайд этишича, бундай талаб йўқ, бироқ хорижга чипталар сотилаётганда йўловчи ва авиакомпанияга жарима санкциялари қўлланмаслиги учун визали паспорт сўралади.

Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Тўлқин Жабборов вафот этди
4 октябр 2023, 12:25

Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Тўлқин Жабборов вафот этди

Наманган вилоятини 1996−2004 йилларда бошқарган ҳоким Тўлқин Жабборов 73 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига оғир хасталик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш нега ортга сурилганини тушунтирди
4 октябр 2023, 12:20

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш нега ортга сурилганини тушунтирди

Қозоғистон Россиядан Ўзбекистонга газ транзитини режалаштирилганидек 1 октябрдан эмас, октябрь охирида бошлашни режалаштирмоқда. Қозоғистон энергетика вазирининг маълум қилишича, газ қувурида таъмирлаш ишлари давом этмоқда, етказиладиган газ ҳажми ҳам келишиб олинмоқда.

Марказий банк AVO bank`га кредит бериш ва бошқа операцияларни амалга оширишни тақиқлади
4 октябр 2023, 11:50

Марказий банк AVO bank`га кредит бериш ва бошқа операцияларни амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк Банк назорати қўмитаси AVO bank`га (собиқ «Ўзагроэкспортбанк») устав капиталини талаб қилинган даражага — 200 млрд сўмга етказмагани учун кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади.

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
4 октябр 2023, 10:47

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер ўз миссиясини якунламоқда. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов унга мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг