6 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси чоғида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, «Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш» мавзусида дарс ўтилаётган вақтда 6-Д синф ўқувчиси, 2011 йилда туғилган М.С.нинг кўкрак қафасига копток тегиб, оқибатда бола ҳушини йўқотган.

Ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, вафот этган, дейилади хабарда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Суд тиббий экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, М.С.га юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, юрак гипертрофияси, юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.