«Мазмунан жуда бой ташриф». Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси билан учрашди

Россияга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат бош вазири Михаил Мишустин билан музокара ўтказди. Улар иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарсозлик соҳаларида ҳамкорлик ва Ўзбекистонда электрон савдони жорий этиш каби масалаларни муҳокама қилди.

«Ҳал қилинмаган бирорта ҳам масала йўқ». Ўзбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан тор доирадаги учрашувда ҳар томонлама стратегик шериклик давом этаётгани, мамлакатлар ўртасида «ҳал қилинмаган бирорта ҳам масала йўқ»лигини таъкидлади. Путин эса «жуда нозик соҳалардаги» ҳамкорликни қайд этди.

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш 7 октябрдан бошланади — Мирзиёев ва Путин

Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари 7 октябрь куни Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни йўлга қўйишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этади, деди Владимир Путин. Шавкат Мирзиёев лойиҳани «стратегик» деб атади. Аввалроқ Қозоғистон газ ой охиридан етказилишини билдирганди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга «Россия-Доғистон» алоқалари ривожи учун миннатдорчилик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан учрашувда адашиб кетди ва «Россия-Доғистон» алоқаларини ривожлантиришдаги иштироки учун унга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон спортчилари Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди

Хитойдаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Миллий терма жамоа 63 та медаль билан медаллар жадвалида бешинчи ўринни сақлаб қолди.

«Москва-Тошкент» рейси бортида йўловчи вафот этди

Москвадан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Эркак бортда вафот этди.

Солиқ қўмитаси Yandex.Go`дан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, солиқлар тўлашни талаб қилди

Солиқ қўмитаси Yandex.Go хизматларини тақдим этувчи Ridetech International B.V компаниясидан 1 декабргача Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқларни тўлаш ва мижозларга фискал чек тақдим этишни талаб қилди. Талаблар бажарилмаса, платформа блокланади.

Ўзбекистон август ойида Хитойга 75,27 миллион долларлик газ экспорт қилди

Август ойида Ўзбекистон Хитойга 75,27 миллион долларлик газ етказиб берди. Йил бошидан буён газ экспорти 370,57 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга кам.

Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ҳар олти ойда маҳаллий кенгашларда, марказий ва оилавий поликлиникалар бош шифокорлари эса маҳаллаларда ҳисобот бериб боради.

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат мукофоти олган санъаткорлар ҳақидаги портал учун қарийб 500 млн сўм ажратиш ҳақида буйруқ имзолади. Унга дастлаб 10 нафар санъаткорнинг маълумоти киритилади. Май ойида маданият марказлари веб-сайтини яратиш учун 530 млн сўм ажратилган, лекин сайт ишламаяпти.

Германияда Алишер Усмоновнинг кўчмас мулклари тинтув қилинди — ОАВ

Германияда Европа санкцияларига учраган россияликка тегишли бир нечта кўчмас мулк объектлари тинтув қилинди. Reuters`нинг ёзишича, гап Алишер Усмонов ҳақида кетмоқда. Усмоновнинг вакиллари эса тинтувлар тадбиркор назоратида бўлмаган объектларда ўтказилганини таъкидлади.

Давлат даромадига олинган мол-мулклар E-auksion shop орқали сотилади

Ўзбекистонда давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида E-auksion shop электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби белгиланди.

Ўзбекистонда чанг бўронларига сабаб бўлувчи ташқи ва ички омиллар маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида содир бўлувчи чанг бўронларига сабабчи ташқи ва ички омиллар ҳақида маълумот берилди. Ички омиллар қаторида қурилиш майдонлари сонининг ортиши ва улардан чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилиши келтирилди.

Путин — Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошлаш муддати ҳақида

Россия президенти Владимир Путин Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилаётган муддатга изоҳ берди. Унинг айтишича, тўлиқ етказиб бериш октябрь ойидан ҳозирча «кичик ҳажмда» бошланади. «Биз йилига 3 млрд кубометр етказиб берамиз, кейин эса кўпайтиришимиз мумкин», — дея қўшимча қилди у.

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини яхшилади

Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2023 йилда 5,5 фоиз атрофида, 2024 йилда эса 5,6 фоиз даражасида бўлишини прогноз қилмоқда. Россиядан пул ўтказмалари камайиши туфайли истеъмол даражаси ўсиши секинлашади. Қашшоқлик даражаси бироз кутилмоқда.