Жаҳон янгиликлари дайжести
1 декабр 2020, 18:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда карантин чоралари кучайтирилгани, Эрон парламенти уранни бойитиш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, дунёда эҳтиёжманд аҳоли сони 40 фоизга кўпайгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Самарқандда хотинига «памперс» едирган эркак иши бўйича суд ҳукми ўқилди
1 декабр 2020, 16:53

Самарқандда хотинига «памперс» едирган эркак иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Хотинини калтаклаб, унга «памперс» едирган фуқарога нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

«Ўзбекистондаги АЭС учун энг хавфсиз реактор танланган» — энергетика вазири
1 декабр 2020, 16:34

«Ўзбекистондаги АЭС учун энг хавфсиз реактор танланган» — энергетика вазири

Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонда қуриладиган АЭС учун танланган реактор бугунги кун учун энг хавфсиз эканини таъкидлади. У Чернобиль ва Фукусима атом станцияларидаги аварияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда «эритмани ушлаб турувчи» қурилмаси мавжуд ягона реактор ҳисобланади.

Ўзбекистон аэропортларида мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди
1 декабр 2020, 16:34

Ўзбекистон аэропортларида мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди

Тошкент халқаро аэропортида мустақил ўзини рўйхатга олиш учун тўртта киоск ўрнатилди. Ҳозирча улардан фақат Turkish Airlines йўловчилари фойдаланишлари мумкин. Ушбу хизмат бошқа авиакомпанияларнинг мижозларига ҳам доимий рейсларни тиклангандан сўнг тақдим этилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар маъмурий суд судьялари ва ходимлари 8 млрд сўмни талон-тарож қилишди
1 декабр 2020, 16:04

Тошкент шаҳар маъмурий суд судьялари ва ходимлари 8 млрд сўмни талон-тарож қилишди

Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва ходимлари шаҳар ЙҲХБ ходимлари билан 5 мингга яқин сохта қарор чиқариб, 8 млрд сўм пул маблағларни талон-торож қилишган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Сўнгги уч ойда биринчи марта COVID-19 ҳолатлари пасайди — ЖССТ
1 декабр 2020, 15:52

Сўнгги уч ойда биринчи марта COVID-19 ҳолатлари пасайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти cентябрь ойидан бери биринчи марта COVID-19 билан касалланганлар сони камайганини қайд этди. Ташкилот раҳбари ҳушёрликни йўқотмасликка ва келаётган байрамларни тор доирада нишонлашга чақирди.

Ўзбекистондан Қозоғистонга илк маротаба eTIR орқали юк жўнатилди
1 декабр 2020, 15:38

Ўзбекистондан Қозоғистонга илк маротаба eTIR орқали юк жўнатилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида eTIR (рақамли ТИР) жараёни асосида юк ташишга оид тажриба амалга оширилди. Тошкентдан маиший электр жиҳозлари ортилган юк машиналари чегарани кесиб ўтди, давлатларнинг божхона органлари эса транзит кафолатларини кўриб чиқдилар.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди
1 декабр 2020, 15:27

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди. Мазкур унвон геология ҳамда бир қатор йўналишлардаги тажрибали мутахассисларга берилади.

Молия вазирлиги йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди
1 декабр 2020, 15:22

Молия вазирлиги йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди

2021 йилда йирик солиқ тўловчиларининг бюджет тушумларидаги умумий улуши 47,3 фоизни ташқил қилиши мумкин. Давлат даромадларидаги энг катта тушум Навоий кон-металлургия комбинатига тўғри келиб, 20,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Европа Иттифоқига тарифсиз товар экспорт қилиш учун янги имтиёзлар олди
1 декабр 2020, 15:21

Ўзбекистон Европа Иттифоқига тарифсиз товар экспорт қилиш учун янги имтиёзлар олди

Европа комиссияси Ўзбекистонга «GSP+» Преференциялар бош тизими плюс бенефициар — мамлакати мақомини бериш бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди. Бу мамлакатдан Европа Иттифоқига тарифсиз экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини икки бараварга кўпайтириш имконини беради.

Moderna вакцинаси COVID-19 нинг оғир шаклига қарши 100 фоизлик самарадорликни кўрсатди
1 декабр 2020, 15:06

Moderna вакцинаси COVID-19 нинг оғир шаклига қарши 100 фоизлик самарадорликни кўрсатди

Америкада ишлаб чиқарилган «Moderna» вакцинаси COVID-19 нинг оғир шаклига қарши 100 фоизлик самарани кўрсатди. Клиник синовларда 30 мингдан ортиқ киши иштирок этган ва улардан оғир шаклдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кузатилмаган.

1 декабрдан Тошкент шаҳар транспорт карталари нархи 15 минг сўм этиб белгиланди
1 декабр 2020, 13:49

1 декабрдан Тошкент шаҳар транспорт карталари нархи 15 минг сўм этиб белгиланди

1 декабрдан Тошкет шаҳар транспорт карталари нархи 15 минг сўм этиб белгиланди. Карта нархи 10 минг сўм, балансда эса 5 минг сўм қолади.

Абдулазиз Камилов ва Майкл Помпео телефон орқали мулоқот қилди
1 декабр 2020, 12:58

Абдулазиз Камилов ва Майкл Помпео телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео телефон орқали мулоқот чоғида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда америкалик инвестор ва экспортёрлар учун яратилган имкониятларни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Россия вакцинаси масаласида фикр алмашишди
1 декабр 2020, 12:33

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Россия вакцинаси масаласида фикр алмашишди

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот давомида Россия вакцинасидан фойдаланиш масаласида фикр алмашишди.

20 миллион йўловчидан бор-йўғи 4,4 миллиони жамоат траспортидан фойдаланмоқда — президент
1 декабр 2020, 12:21

20 миллион йўловчидан бор-йўғи 4,4 миллиони жамоат траспортидан фойдаланмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев республика бўйича бор-йўғи 22 фоиз аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланаётгани ва автобуслар сифати пастлигини таъкилади. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг нархи хорижникига нисбатан юқори экани ҳам қайд этилди.

Ўзбекистон 2020 йилда 3 млн тоннадан ортиқ пахта етиштирди
1 декабр 2020, 10:33

Ўзбекистон 2020 йилда 3 млн тоннадан ортиқ пахта етиштирди

Жорий йилда Ўзбекистонда 1 млн гектардан ортиқ майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн тоннадан кўпроқ ёки 2019 йилга нисбатан 109% пахта хом ашёси етиштирилди. Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарё пахта режасини тўлиқ бажара олмади.

Андижонда қизининг ўлимига товон сифатида Спаркни қўлга кирита олмаган аёл ўзига ўт қўйди
30 ноябр 2020, 22:51

Андижонда қизининг ўлимига товон сифатида Спаркни қўлга кирита олмаган аёл ўзига ўт қўйди

Июлда Андижонда вояга етмаган Т.М. севган йигитини кутаётгани акс этган расмлар тарқалишидан қўрқиб, ўзини осиб, жонига қасд қилади. Унинг онаси ноябрда терговдан норози бўлиб, қизини «шантаж» қилган Н.М.дан товон сифатида Спарк ундиришни сўрайди. Мақсадига ета олмагач эса, эрини кўрсатмаси билан ўзини ёқиб юборади.

Ўзбекистон ва Россия президентлари МДҲ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди
30 ноябр 2020, 21:50

Ўзбекистон ва Россия президентлари МДҲ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди. Ушбу саммит шу йили декабрда видеоанжуман сифатида ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари пандемия туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланаётганини қайд этишди.

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди
30 ноябр 2020, 20:33

Ўзбекистон ШҲТ давлатларини парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди

Ўзбекистон бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг онлайн учрашувида бизнес ҳамкорлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувини фаоллаштиришга шароит яратиш мақсадида ШҲТ давлатлари ўртасида парвозларни босқичма-босқич қайта тиклашга чақирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 ноябр 2020, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон собиқ президентининг иши қайта кўриб чиқишга юборилгани, Индонезияда вулқон отилиши сабабли 4 мингдан ортиқ одам эвакуация қилингани, Венесуэла президенти ўзининг телефон рақимини ошкор қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг