Самарқанд вилоятида хотинини аёвсиз калтаклаб, «памперс» едирган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Kun.uz нашрининг хабар беришича, судланувчи Каримов Ш. узил-кесил 6 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум қилинишича, судланувчи Жиноят кодексининг 103 (ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) моддалари билан айбдор деб топилиб, узил кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каримов Ш. жазони махсус колонияларда ўташи белгиланди.

Бундан аввал, шафқатсиз калтакланган аёлга «ҳимоя ордери» берилиб, у ва унинг икки нафар фарзандлари ҳимояга олингани ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан икки хонали уй ажратилгани ҳақида хабар берган эдик.