«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги расмий канали.

Ушбу унвон ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантиришда хизмат кўрсатган геология, геофизика, гидрогеология, томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.