Қирғизистон собиқ президентининг иши қайта кўриб чиқишга юборилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев иши Олий суд томонидан қуйи истанцияга қайта кўриб чиқишга юборилди. Аввалроқ, Атамбаев 11 йил ва икки ой қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. — РИА Новости.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти: дунё захираларида 98,3 фоиз кимёвий қуроллар йўқ қилинди

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) 1-тоифадаги кимёвий қуролларнинг дунё захираларидаги 98,3 фоизи йўқ қилинганлигини тасдиқлади. Кимёвий қурол захираларига эга бўлган КҚТТнинг ягона аъзоси АҚШдир. «31 октябрь ҳолатига кўра, жами 96303 метрик тонна ёки 1-тоифадаги кимёвий қуролларнинг 98,3 фоизи йўқ қилинди», — деди КҚТТ раҳбари Фернандо Ариас. — ТАСС.

Индонезияда вулқон отилиши сабабли 4 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Индонезиянинг Лембата оролидаги Или Левотолок вулқони отилиши сабабли 4 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. 4 км баландликка кўтарилган кул устуни маҳаллий аеропортни ёпишга мажбур қилди. Ўтиш тақиқланган вулқон атрофидаги хавфли зона 2 км дан 4 км гача кенгайтирилди. Индонезия расмийлари аҳолига ўзларини вулқон кулидан ҳимоя қилиш учун маскалардан фойдаланишни маслаҳат беришди. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. — Интерфакс.

Венесуэла президенти ўзининг телефон рақамини ошкор қилди

Фото: Telegram’дан скриншот

Венесуэла президенти Николас Мадуро ўзининг мессенжерларидаги телефон рақимини эълон қилиб, уни чатларга қўшишга чақирди. Президент парламент сайловларидан бир ҳафта олдин мамлакат фуқароларини бир-бирини қўллаб-қувватлашга чақирди ва улар Мадурога ишонишлари мумкинлигини таъкидлади. «Мен кўчадан келган одамман. Сиз менга ишонишингиз мумкин ва мен сизга ишонишимни биламан», — деди Венесуэла президенти. — Николас Maдуро Twitter’даги саҳифаси.

АҚШда «қора жума» ўтган йилдаги рекордни янгилади

АҚШда «қора жума» куни онлайн сотувлар ҳажми рекорд даражадаги 9 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир. Мамлакатда дўконларга ташриф буюрувчилар сони эса 52 фоизга камайди. Электрон бўлмаган савдо-сотиқдаги энг катта пасайиш заргарлик буюмлари ва поябзал каби тоифаларда қайд этилди. — Associated Press.