Ўзбекистонда жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна ёки 2019 йилга нисбатан 109% пахта хомашёси етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Пахта йиғим-терим режасини тўртта вилоят тўлиқ бажара олмади, Фарғона натижаси эса энг кўпни ташкил этмоқда:

  • Фарғона 107,7%
  • Хоразмда 106,7%
  • Андижонда 106,6%
  • Наманганда 105,1%
  • Тошкентда 104,4%
  • Самарқандда 103,6%
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоийда 102,7%
  • Жиззахда 100,7%
  • Қашқадарёда 95,8%
  • Сирдарёда 93,5%
  • Бухорода 89,1%
  • Сурхондарёда 82,3% пахта ҳосили териб олинди.

Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжаликларидан 23 минг таси шартномани бажарди.

Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни ташкил қилди.

Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна пахта хомашёси етиштирилди.