Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди
3 декабр 2020, 10:46

Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди

Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида фаолият юритган.

Тошкентда янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти текширувдан ўтказилади
2 декабр 2020, 22:29

Тошкентда янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти текширувдан ўтказилади

15 ёшгача бўлганларда 60 фоиз ҳолатда эшитиш қобилияти нуқсонини олдини олишда профилактика чоралари ас қотиши мумкин. Қолаверса, Тошкентда йилига 70 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Шундан келиб чиқиб, пойтахтда янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятининг универсал скринингидан ўтказиш синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 декабр 2020, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония парламентининг аҳолини бепул эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, Шимолий Корея хакерларининг олтита фармацевтика компаниясига ҳужуми, дунёда 40 миллиондан ортиқ одамнинг қулликда яшаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди
2 декабр 2020, 19:13

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди

Путин келаси ҳафта Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берди.Биринчи бўлиб ўқитувчилар ва шифокорлар эмланиши кутилмоқда.

Миллий тест тизими учун онлайн рўйхатга олиш бошланди
2 декабр 2020, 18:27 1

Миллий тест тизими учун онлайн рўйхатга олиш бошланди

ДТМ миллий тест тизимида онлайн рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди. Декабрь ойидан она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тестларни топшириш мумкин бўлади.

Халқ таълими вазирлиги тизимида 70 млрд сўмлик ўғирлик ва ўзлаштириш аниқланди
2 декабр 2020, 18:11

Халқ таълими вазирлиги тизимида 70 млрд сўмлик ўғирлик ва ўзлаштириш аниқланди

Халқ таълими вазирлиги тизимида 11 ой ичида 69,9 млрд сўм иш ҳақидан ўғрилик ва ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, 220,8 млрд сўм миқдоридаги молиявий хато камчиликлар аниқланган.

Гаянэ Умерова Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб тайинланди
2 декабр 2020, 17:24

Гаянэ Умерова Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб Гаянэ Умерова тайинланди. У ҳозирда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритади.

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди
2 декабр 2020, 17:21

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ҳаракатланаётган автомашина билан ЙТҲ содир бўлди. Ҳалоқат натижасида икки нафар инсон вафот этди. Яна беш нафар фуқаро эса оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган.

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди
2 декабр 2020, 17:19

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбeкистонда камбағаллик чeгарасини қандай ҳисоблаш мумкин? ЖБ иқтисодчиси Уилям Зейтц билан интeрвю
2 декабр 2020, 17:15 2

Ўзбeкистонда камбағаллик чeгарасини қандай ҳисоблаш мумкин? ЖБ иқтисодчиси Уилям Зейтц билан интeрвю

Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади
2 декабр 2020, 16:41

2021 йилдан мол-мулк солиғи кадастр қиймати асосида ҳисобланади

2021 йил январдан мол-мулк ва ер солиқларини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи босқичда мазкур тизим квартира, якка тартибдаги уй-жой ва дала-ҳовлилар учун қўлланилади.

Дунёдаги мактаб ўқувчиларининг учдан икки қисми интернетга эга эмас — ЮНИСEФ
2 декабр 2020, 16:09

Дунёдаги мактаб ўқувчиларининг учдан икки қисми интернетга эга эмас — ЮНИСEФ

Дунё бўйлаб тахминан 1,3 млрд бола интернетга эга эмас. COVID -19 туфайли мактабларнинг ёпиқлиги болаларнинг таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келади, дейилади ЮНИСEФ ҳисоботида.

2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди
2 декабр 2020, 15:54

2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди

Ҳукумат қарорига кўра,1 декабрдан бошлаб раҳбарларга ишга келиб-кетишда автомобиллардан фойдаланмаслик тавсия этилди. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди.

Коронавируснинг енгил шакли ҳам қаришни тезлаштириши мумкин
2 декабр 2020, 14:26

Коронавируснинг енгил шакли ҳам қаришни тезлаштириши мумкин

Коронавирус инфекциясининг хатто енгил шакли ҳам эрта қаришни тезлаштириши мумкинлиги айтилди. Бундан ташқари, коронавирусдан тез ва осон тузалганларнинг 70 фоизида баъзи ички органларнинг патологияси кузатилган.

Буюк Британияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши эмлаш бошланади
2 декабр 2020, 13:10

Буюк Британияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши эмлаш бошланади

Буюк Британияда Pfizer/BioNTech вакцинасидан фойдаланиш учун рухсат берилди. Юқори риск гуруҳидагилар кейинги ҳафтадан бошлаб коронавирусга қарши эмланади.

Навоий вилоятида кўрсаткичи паст бўлган 26 та мактаб директорлари лавозимидан озод этилди
2 декабр 2020, 12:57

Навоий вилоятида кўрсаткичи паст бўлган 26 та мактаб директорлари лавозимидан озод этилди

Таълим сифати паст бўлганлиги сабабли Навоий вилоятида 26 нафар мактаб директорлари ўз лавозимларидан четлатилган. ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директорлари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.

Фарғонада футбол ўйинидан кейинги тартибсизликларда қатнашган 11 нафар шахс ушланди
2 декабр 2020, 12:46

Фарғонада футбол ўйинидан кейинги тартибсизликларда қатнашган 11 нафар шахс ушланди

1 декабрь куни «Нефтчи» — «Турон» ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг келиб чиққан тартибсизликда қатнашган 11 нафар шахс ушланди. Улардан 6 нафарига нисбатан жиноий иш очилиб, 5 нафар шахс майда безориликда айбланмоқда.

Ўзбекистонда 43,5 мингдан ортиқ киши ОИВ инфекцияси билан яшайди
2 декабр 2020, 12:38

Ўзбекистонда 43,5 мингдан ортиқ киши ОИВ инфекцияси билан яшайди

1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган 43 581 киши рўйхатга олинган. Йил давомида бу кўрсаткич 1483 га ошди, бу ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада кам.

Тўртта ҳудудда қўғирчоқ ва мусиқали драма театрлари очилади
2 декабр 2020, 10:38

Тўртта ҳудудда қўғирчоқ ва мусиқали драма театрлари очилади

Тўртта вилоятда қўғирчоқ ва мусиқали драма театрлари очилади. Ушбу театр жамоаларига хорижий мутахассислар жалб қилиниб, махсус дарслар ташкил этилади.

Ўзбекистонликларни Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилиш учун жўнатишда айбланаётган шахс қўлга олинди
2 декабр 2020, 10:24

Ўзбекистонликларни Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилиш учун жўнатишда айбланаётган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароларини Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилиш учун жўнатишда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг