Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолиги тикланди
27 ноябр 2020, 12:40

Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолиги тикланди

Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига аъзо давлатлар Мухтор вакиллар қўмитаси Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолигини тиклади. Эндиликда Ўзбекистон ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида кадрлар тайёрлай олади.

Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади
27 ноябр 2020, 12:29

Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади

Бўстонлиқ ва Зоминда қуриладиган янги дор йўллари қурилишини Австриянинг Doppelmayr компанияси амалга ошириши маълум бўлди. Хабар берилишича, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди
27 ноябр 2020, 12:01

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди

Франция ўзини эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмайди, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги. Аввалроқ, Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга ундайдиган резолюция қабул қилган эди.

Бош прокуратура Тrailblazer сотиб олинганини рад этди
27 ноябр 2020, 11:50

Бош прокуратура Тrailblazer сотиб олинганини рад этди

Бош прокуратура UzAuto Motors`дан Lacetti, Equinox ва Тrailblazer сотиб олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Тrailblazer сотиб олинганини рад этди. Шунингдек, ушбу автомобиллар қандай мақсадларда ва қайси манбалар ҳисобига олинганини ошкор қилди.

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда
27 ноябр 2020, 11:34

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу маҳсулотларда аниқланган ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 ноябр 2020, 19:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

БААдан Исроилга биринчи тўғридан-тўғри авиақатнов, Франция Сенатининг Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олгани, БАА 13 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2021 йилда солиқ сиёсати қандай бўлади — Молия вазирлиги лойиҳаси
26 ноябр 2020, 17:42 2

2021 йилда солиқ сиёсати қандай бўлади — Молия вазирлиги лойиҳаси

2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш, акциз солиғи, ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини Солиқ кодексига киритиш, 73 хил товарга акциз солиғини бекор қилиш, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа чоралар кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги текширилиши мумкин
26 ноябр 2020, 17:27

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги текширилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари ҳар уч йилда бир мартта ҳуқуқий саводхонлик бўйича онлайн тест синовларидан ўтишади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг минимал базасини билиш синовларидан вазирлар, ҳокимлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари ўтказилади.

Давлат тадбири меҳмонларини овқатлантириш учун қарийб 1,5 млрд сўм сарфланган
26 ноябр 2020, 17:02

Давлат тадбири меҳмонларини овқатлантириш учун қарийб 1,5 млрд сўм сарфланган

24 январь куни президентнинг парламентга йўллаган мурожаатномасига бағишланган тадбирни Халқаро конгресс марказида ташкиллаштириш учун 1,76 млрд сўм сарфланган. Харажатларнинг катта қисми — деярли 1,5 млрд сўми меҳмонларни овқатлантиришга тўғри келмоқда.

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди
26 ноябр 2020, 16:49

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 13,4 трлн сўмгача оширилди

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари режадагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги сабабли қўшимча харажатлар учун талаб этиладиган маблағ 13,4 трлн сўмгача оширилди. Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларининг 1,7 трлн сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Disney пандемия сабабли 32 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи
26 ноябр 2020, 16:30

Disney пандемия сабабли 32 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи

Disney 2021 йилнинг биринчи ярмида 32 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, бошқа бўлимлардан яна 37 минг ходим ҳозирда мажбурий таътилига юборилган.

Сергели ер усти метросида синов тариқасида поезд ҳаракати амалга оширилди
26 ноябр 2020, 14:20

Сергели ер усти метросида синов тариқасида поезд ҳаракати амалга оширилди

Янги қурилаётган Сергели ер усти метро йўналишида тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилди. Метронинг йил охиригача тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Тошкент вилоятида ёқилғи цистернаси ёниб кетди
26 ноябр 2020, 13:56

Тошкент вилоятида ёқилғи цистернаси ёниб кетди

Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Жабрланганлар йўқ.

Навоий вилояти прокурори тайинланди
26 ноябр 2020, 13:54

Навоий вилояти прокурори тайинланди

Бахтиёр Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Россия Фарғонадан помидор ва қалампир олиб киришга тақиқ қўйди
26 ноябр 2020, 13:20

Россия Фарғонадан помидор ва қалампир олиб киришга тақиқ қўйди

Россия Фарғона вилоятида етиштирилган помидор ва қалампирларда тобамовирус аниқлангани учун сабзавотларни ўз ҳудудига киритилишига тақиқ қўйди. Ушбу вирусни юқтирган сабзавот бошқа ўсимликларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Германия ҳукумати карантин чоралари давом эттирилишини эълон қилди
26 ноябр 2020, 12:52

Германия ҳукумати карантин чоралари давом эттирилишини эълон қилди

Германиянинг федерал канцлери Ангела Меркель 25 ноябрь куни Германияда коронавирус туфайли киритилган чекловлар январгача узайтирилишини маълум қилди. Чекловлар 20 декабрга қадар амал қилади.

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 60 млн дан ошди
26 ноябр 2020, 12:07

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 60 млн дан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 60,4 млн га етди. COVID-19 дан тузалганлар сони 38,7 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,4 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг меъёрдан 10−12 даража паст бўлиши кутилмоқда
26 ноябр 2020, 11:23

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг меъёрдан 10−12 даража паст бўлиши кутилмоқда

Яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши, тунги совуқлар ва шамол кучайиши кутилмоқда. Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати меъёрдан 10−12 даража паст бўлади.

Январь-октябрь ойларида «чиройли» авторақамларни сотиб олиш 2,6 баробар кўпайган
26 ноябр 2020, 11:20

Январь-октябрь ойларида «чиройли» авторақамларни сотиб олиш 2,6 баробар кўпайган

2020 йилнинг 10 ойи давомида авторақамларни сотиб олиш 2,6 баробарга кўпайган бўлиб, avtoraqam.uzex.uz онлайн-аукциони орқали жами 218,8 млрд сўм қийматда 80,5 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган.

Польша Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
26 ноябр 2020, 10:51

Польша Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Польша ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди. У шахсий ҳимоя воситалари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлардан иборат.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг