1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ягона транспорт картаси нархи 15 минг сўмга кўтарилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори (ATТTO) ушбу карталарни 5 минг сўмдан сотиш бўйича акцияни тамомлади. Ушбу сумманинг 10 минг сўми карта нархи бўлса, 5 минг сўми баланс сифатида тақдим этилади.