Россия Украинага қарши кенг кўламли ракета зарбаларини йўллади
23 январ 2024, 15:06

Россия Украинага қарши кенг кўламли ракета зарбаларини йўллади

Россия қўшинларининг Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харьковга берган йирик ракета зарбалари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди.

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди
23 январ 2024, 14:19

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди

АҚШ ўзининг USAID дастури орқали Ўзбекистонга қиймати 420 минг доллардан зиёд бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказди. Бу орқали туберкулёз ва руҳий саломатлик муассасаларидаги беморлар, ногиронлиги бўлган болалар ва кексалар 6,5 млн порция озиқ-овқат билан таъминланади.

Ўзбекистонда болаларнинг 74 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган
23 январ 2024, 14:04

Ўзбекистонда болаларнинг 74 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган

Ўзбекистонда 3 млн нафарга яқин 3−7 ёшли бола бор. Уларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 74 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатда бу кўрсаткични 2026 йилгача 80 фоизга, 2030 йилга бориб, 100 фоизга етказиш режа қилинган.

«Тошкент атрофида „яшил ҳалқа“ ўрнига „кулранги“ шаклланди». Экология вазирлиги — ҳаво ифлосланиши ҳақида
23 январ 2024, 12:41

«Тошкент атрофида „яшил ҳалқа“ ўрнига „кулранги“ шаклланди». Экология вазирлиги — ҳаво ифлосланиши ҳақида

Тошкент атрофида кўмирдан фойдаланадиган иссиқхоналар сабаб «яшил ҳалқа» ўрнига «кулранг ҳалқа» ҳосил бўлди, деб хабар қилди Экология вазирлиги «Газета.uz»га. Вазирлик ҳаво ифлосланишининг бошқа асосий сабабларини санаб ўтди.

Президент «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази»ни очиш таклифини маъқуллади
23 январ 2024, 11:13 1

Президент «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази»ни очиш таклифини маъқуллади

ССВ тузилмасида «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офисини очиш режа қилинмоқда. Ташкилот давлат тиббий суғурта, кафолатланган бепул хизмат, дори пакети тизими ва бошқаларни жорий этади. Марказ давлат харидлари шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш кабиларга кўмаклашади.

Жамоат транспорти тизимидаги камчиликлар юзасидан транспорт вазирига сенатор сўрови юборилди
23 январ 2024, 10:46

Жамоат транспорти тизимидаги камчиликлар юзасидан транспорт вазирига сенатор сўрови юборилди

Сенатор Фарход Боқиев транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга жамоат транспорти тизимидаги камчиликлар, жумладан, айрим ҳайдовчиларда муомала маданиятининг етарли эмаслиги, кунлик «план»дан тўлиқ воз кечилмагани ва аҳоли томонидан мурожаатлар сонининг ортгани сабаб сўров юборди.

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
23 январ 2024, 09:50

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Қўшилмаслик ҳаракатининг барча аъзолари 2027−2029 йилларда ҳаракат раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлади.

«Шарқ» нашриёти бинолари Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди
23 январ 2024, 09:08

«Шарқ» нашриёти бинолари Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди

Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқарилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги қарори билан Миллий рўйхатга тегишли ўзгартириш киритилган.

Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади
23 январ 2024, 09:04

Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда ҳаво сифатига оид миллий стандартлар ишлаб чиқилади. ЖССТ тавсияларига географик ва иқлимий хусусиятлар туфайли эришиш қийин, ҳеч бир мамлакатдаги кўрсаткичлар ЖССТ стандартига мувофиқ эмас, дея таъкидлади Экология вазирлиги. Ҳаво билан боғлиқ касалликлар бўйича ҳам ўрганишлар бошланди.

British Management University 2024−2025 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилди
23 январ 2024, 09:00

British Management University 2024−2025 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилди

British Management University 2024−2025 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Абитуриентлар молия ва банк, лойиҳаларни бошқариш, рақамли маркетинг ҳамда бошқа йўналишларни танлаши мумкин.

Ўзбекистонда Jadidlar.uz платформаси ишга туширилди
23 январ 2024, 08:03

Ўзбекистонда Jadidlar.uz платформаси ишга туширилди

Фанлар академияси Тарих институти жамоаси томонидан икки йил давомида яратилган Jadidlar.uz платформаси тест режимида иш бошлади. Лойиҳа учун 1 млрд сўмлик грант маблағи ажратилган. Унга 250 га яқин жадид ҳақида маълумотлар киритилган.

2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши секинлашиб, 102,4 фоиз бўлди
23 январ 2024, 07:44

2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши секинлашиб, 102,4 фоиз бўлди

2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 102,4 фоизни ташкил этди (2022 йилда 107,3 фоиз). Мамлакат бўйича жон бошига умумий даромадлар 20 млн сўмни ташкил этди, энг юқори кўрсаткич Тошкентда (44,4 млн сўм), энг қуйи кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда (14,5 млн сўм) қайд этилди.

Эпицентри Хитойда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
22 январ 2024, 23:44

Эпицентри Хитойда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Зилзила эпицентрда 7 баллни ташкил қилган.

Омбудсман россиялик ҳамкасбига мигрантларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаат юборди
22 январ 2024, 23:22

Омбудсман россиялик ҳамкасбига мигрантларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаат юборди

Ўзбекистон омбудсмани Екатеринбургда ўрдаксимон юришга мажбурланган меҳнат мигрантларининг камситилгани юзасидан Россия омбудсманига мурожаат қилди. Улардан қанчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлганига аниқлик киритилмаган. Қирғизистон ТИВ эса «Россия федерал органлари даражасида» иш қўзғатган.

FT: ЕИ Ғазо бўйича тинчлик режасига кўнмагани учун Исроилга қарши «оқибатлар»ни кўриб чиқмоқчи
22 январ 2024, 21:58

FT: ЕИ Ғазо бўйича тинчлик режасига кўнмагани учун Исроилга қарши «оқибатлар»ни кўриб чиқмоқчи

Европа Иттифоқи Исроил Ғазо бўйича Брюссель таклиф қилган тинчлик режасидан бош тортишда давом этса, бунинг оқибатларини аниқлаштириб олмоқчи. Режа мустақил Фаластин давлатини тузишни назарда тутади.

Актёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди
22 январ 2024, 21:33

Актёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида «Мафтунингман», «Одамлар орасида ёлғиз», «Оловли йўллар» каби кўплаб фильм ва спектаклларда роль ижро этган. Бир қанча унвон ва орденлар соҳибига айланган.

«Биз ҳам бошқа жамоалар учун қийин рақибмиз». Сречко Катанец — Осиё Кубогидаги Австралияга қарши ўйин ҳақида
22 январ 2024, 19:58

«Биз ҳам бошқа жамоалар учун қийин рақибмиз». Сречко Катанец — Осиё Кубогидаги Австралияга қарши ўйин ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Сречко Катанец жамоа Австралияга мағлуб бўлса ҳам, 90 фоиз ҳолатда турнирнинг 1/8 финал босқичига чиқишини, аммо мақсад барибир ғалаба қозониш эканини айтди. «Австралияга қарши ёмон статистикага чек қўйиш ниятидамиз», — дейди футболчи Одилжон Ҳамробеков.

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди
22 январ 2024, 18:19

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди

Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентнинг 3 та туманидаги 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича огоҳлантирилди
22 январ 2024, 18:02

Тошкентнинг 3 та туманидаги 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича огоҳлантирилди

Экология вазирлиги пойтахтнинг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги жами 160 та корхонага чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берди.

«Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги халқаро майдондаги дўстликнинг ёрқин намунасидир» — Шавкат Мирзиёев
22 январ 2024, 17:25

«Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги халқаро майдондаги дўстликнинг ёрқин намунасидир» — Шавкат Мирзиёев

Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Хитой муносабатларига бағишланган мақоласи эълон қилинди. У янги йилда илк ташрифини Хитойга амалга ошираётгани чуқур рамзий маънога эгалиги ва муносабатлар «ўз тарихидаги энг яхши даврни» бошдан кечираётганини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг