British Management University (BMU) — Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи жаҳон даражасидаги университет, у 2020 йил 8 майда Тошкентда очилган. BMU`да таълим қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

  • молия ва банк иши;
  • халқаро бухгалтерия ҳисоби;
  • лойиҳа бошқаруви;
  • халқаро логистика;
  • рақамли маркетинг;
  • ахборот тизимлари бошқаруви.

Яқин келажакда Software Engineering with AI ва Software Engineering with Cybersecurity йўналишларини ҳам очиш режалаштирилмоқда.

2024 йилда ўқишга қабул қилиш қуйидаги таълим дастурлари бўйича амалга оширилади:

  • Бакалавриат:
    • BSc in Banking and Finance;
    • BSc in Accounting and Finance;
    • BSc in Management Information Systems (IT);
    • BBA with Project Management;
    • BBA with Digital Marketing;
    • BBA with Logistics and Supply Chain Management;
    • BBA with Economics and Sustainable Development;
    • BBA with Communications and PR.
  • Магистратура:
    • MSc in Accounting and Finance;
    • MSC in International Management.

Foundation курслари

Ўқишнинг биринчи йили — Foundation дастури — Буюк Британиянинг 30 та энг яхши университетидан бири ва дунёнинг 200 та энг яхши университети қаторига кирувчи University of Reading (Reading университети, Буюк Британия) томонидан аккредитациядан ўтган.

Барча фанлар, жумладан, бизнесга оид фанлар инглиз тилида Массачусетс технология институти (MIT), Гарвард, Кембриж ва бошқа машҳур университетларнинг битирувчилари, халқаро малакали ўқитувчилар жамоаси томонидан ўқитилади.

Иккинчи курсдан тўртинчи курсгача талабалар Queen Margaret University (Буюк Британия) қўшма диплом дастурларида ўқиш имкониятига эга. Иккала диплом ҳам халқаро миқёсда тан олинган ва нафақат илмий фаолиятни давом эттириш, балки Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам яхши маошли иш топиш имконини беради.

bmu, реклама

Pre-Foundation тайёрлов курси

Инглиз тилини тайёрлов курси талабаларга нутқ, тинглаш, ўқиш ва ёзишнинг тўртта асосий элементида интерактив таълим орқали тил кўникмаларини ривожлантиришга имкон беради. Барча дарслар Буюк Британия, Ирландия, АҚШ, Австралия ва бошқа инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлардан катта таълимий ва бизнес тажрибасига эга бўлган тил эгалари томонидан ўқитилади.

Жараёнда ҳаётий ёки ўқитувчилар тажрибасига асосланган бизнес сценарийлари ва бизнес кейслардан фойдаланилади. Гуруҳларда интерфаол ишлаш формати кенг қўлланиб, ўқувчиларнинг инглиз тилида сўзлашувчи муҳитда мулоқот кўникмаларини янада самарали ривожлантириш имконини беради.

Замонавий кампус ҳақида

Университетнинг шинам янги кампуси қуйидаги манзилда жойлашган: Мирзо Улуғбек тумани Бобур кўчаси 35.

Умумий майдони 44 минг кв.м. бўлган замонавий эко-кампус ҳудудида:

  • ўқув ва маъмурий бинолар;
  • ётоқхона;
  • кафе ва талабалар ошхонаси;
  • коворкинг зоналари;
  • тоза ҳавода спорт билан шуғулланиш ва ҳордиқ чиқариш учун ташкилланган инфратузилма мавжуд.

Янги ўқув биноси бир вақтнинг ўзида 5000 нафар талабани сиғдира олади. Уларнинг ихтиёрида:

  • кенг мажлислар зали;
  • гуруҳ машғулотлари ва семинарлар учун ўқув хоналари;
  • кўп функцияли компьютер синфлари ва маъруза заллари;
  • 20 минг китоблар тўплами ва рақамли ресурслар тўпламига эга кутубхона. Ундан дарсларга тайёргарлик кўриш, тадқиқот ўтказиш ва лойиҳалар устида ишлаш учун фойдаланиш мумкин.

bmu, реклама

Ўзбекистон ҳудудлари ва бошқа мамлакатлардан келган талабалар учун тўққиз қаватли 400 ўринли ётоқхона биноси қурилган. Ётоқхонадагилар кунига уч маҳал овқат билан таъминланади ва қулай хона ва иш жойлари, шахсий ҳаммом ва душ билан жиҳозланган хоналарга жойлаштирилади. Жамоат жойларида кир ювиш хонаси, қўшимча ўқув жойлари ва дам олиш ҳудудлари мавжуд.

Грант ва стипендиялар

BMU истеъдодларни рағбатлантиради, хусусан, инглиз тилини билиш даражаси IELTS бўйича 6.0 ёки ундан юқори бўлган абитуриентларга бутун ўқиш даври учун 20% грант ажратади.

IELTS 7.0 ёки ундан юқори инглиз тили даражасига эга бўлган, математика имтиҳонидан ўтган ва университет инглиз тили ўқитувчиси томонидан суҳбатдан ўтган аъло даражадаги абитуриентлар ўқиш муддати давомида 50% BMU академик грантларини олиш имкониятига эга бўлади.

bmu, реклама

Анъанага кўра, кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли абитуриентларига таълимнинг тўлиқ харажатларини қоплайдиган 20 та ижтимоий грант ажратилади.

BMU, шунингдек, ҳар бир семестр охирида академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга стипендия тўлаш орқали уларга ғамхўрлик қилади. BMU талабаларининг тахминан 10 фоизи ойлик стипендия олади.

Қабул жараёни

Абитуриентлар ҳужжатларни университет сайтида онлайн тарзда топширишлари мумкин.

Бакалавриатнинг биринчи йилига қабул қилиниш учун талаблар:

  1. Ўрта маълумот тўғрисидаги диплом (мактаб ёки лицей/коллеж дипломи). Диплом ёки сертификат олишдан олдин абитуриентлар вақтинча ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этишлари мумкин.
  2. Инглиз тилини билишни тасдиқловчи сертификат: IELTS 5.5 ёки унинг эквиваленти — TOEFL 46. Агар сизда IELTS сертификати бўлмаса, BMU ички имтиҳонини инглиз тилида топширишингиз керак бўлади. (BMU`га кириш тести Буюк Британиянинг Рединг университети томонидан ишлаб чиқилган).

Қабул ҳақида батафсил маълумотни BMU сайтида ёки қуйидаги шаклни тўлдириш орқали олиш мумкин.

Телефон: (+998) 95−511−99−99, (+998) 95−170−70−72.

E-mail: info@bmu-edu.uz
Сайт: bmu-edu.uz
Instagram: @bmuedu
Telegram: t.me/bmuedu
Facebook: fb.com/bmuedu
LinkedIn: British Management University in Tashkent.

Реклама ҳуқуқлари асосида.