«Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
29 январ 2024, 10:46

«Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Душанба куни соат 10:20 дан Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.

Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди
29 январ 2024, 10:40

Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди

Президент ўз тизимида камчиликларга йўл қўйгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ ЙҲХБ бошлиғи Олим Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳайфсан эълон қилиб, охирги огоҳлантириш берди.

Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
28 январ 2024, 20:45

Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Кўп миқдордаги пулларни ўзлаштиришда айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Унинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.

Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео ишлаган вайнерлар 15 суткага қамалди
28 январ 2024, 10:40

Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео ишлаган вайнерлар 15 суткага қамалди

Тошкентда икки вайнер аёл эридан калтак еб, ота уйига борганда отаси ҳам бунга қизининг ўзини айбдор қилиб, ортга қайтариб юборгани акс этган видео ишлаганди. Суд буни тазйиқ, зўравонлик ва жинс бўйича камситишни тарғиб қилувчи маҳсулот деб топиб, уларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи шифохонага ётқизилди
27 январ 2024, 22:37

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи шифохонага ётқизилди

Шайхонтоҳур туманида KIA ва Malibu машиналари иштирокида ЙТҲ бўлди. Ҳайдовчиларнинг бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди
27 январ 2024, 13:13

Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Марғилон шаҳрида бир хонадонда истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва уч нафар набираси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси 2023 йилнинг натижалари сарҳисоби билан бўлишди
27 январ 2024, 13:00

Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси 2023 йилнинг натижалари сарҳисоби билан бўлишди

Этноспорт ассоциацияси томонидан 2023 йилда халқаро ташкилотлар экспертлари, Ўзбекистон вазирликларининг вакиллари, шунингдек, профессионал ва ҳаваскор ёш спортчилар иштирок этган олтита йирик ва аҳамиятли тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон аҳолиси 1 январь ҳолатига кўра 36,8 млн кишини ташкил этди
27 январ 2024, 12:17

Ўзбекистон аҳолиси 1 январь ҳолатига кўра 36,8 млн кишини ташкил этди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил 1 январь ҳолатига 36 799 800 кишини ташкил этди. Статистика агентлиги 2023 йилги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.

UzAuto Motors ва «Асакабанк» кунлик 225 минг сўм тўлов эвазига Chevrolet Onix таклиф қилмоқда
27 январ 2024, 11:00

UzAuto Motors ва «Асакабанк» кунлик 225 минг сўм тўлов эвазига Chevrolet Onix таклиф қилмоқда

«Асакабанк» UzAuto Motors компанияси билан биргаликда мижозларга йиллик 19 фоиз ставка билан Chevrolet Onix автомобиллари учун автокредит олиш имкониятини таклиф этмоқда.

БМТ суди Жанубий Африканинг Исроилга қарши геноцид даъвоси бўйича биринчи ҳукмни чиқарди
27 январ 2024, 10:24

БМТ суди Жанубий Африканинг Исроилга қарши геноцид даъвоси бўйича биринчи ҳукмни чиқарди

Халқаро суд Жанубий Африканинг Исроилга қарши иши бўйича ўзининг биринчи қарорини чиқариб, Исроил ҳукуматига Ғазо секторида геноцидга олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришни буюрди. Суд зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирмади.

Нима тайёрлаймиз: Ширин пишириқлар
27 январ 2024, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Ширин пишириқлар

Лимонли булочкалар, «Олма» слойкалари, «Типратикан» ширинлиги, нокли кекс, «Сутли» торти, олча ҳамда шоколадли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин пишириқлар тайёрлаб кўриш учун турли рецептларни тақдим этади.

Сенат қўмиталари ҳуқуқ-тартибот ходимларини обрўсизлантириш моддасини ўрганмоқда — Танзила Нарбаева
27 январ 2024, 01:13

Сенат қўмиталари ҳуқуқ-тартибот ходимларини обрўсизлантириш моддасини ўрганмоқда — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги норма Сенат қўмиталари томонидан ўрганилаётганини айтди. «Қўмиталаримиз ҳозир кўриб чиқиш жараёнида», — деди у.

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун нега ҳалигача имзоланмади? Сенат раиси жавоби
26 январ 2024, 22:45

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун нега ҳалигача имзоланмади? Сенат раиси жавоби

Сенат раиси Танзила Нарбаева BBC ўзбек хизматига интервью бериб, унда Сенат томонидан тасдиқланиб, президентга имзолаш учун юборилган, аммо шундан сўнг «йўқолиб қолган» «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида гапирди. Унинг айтишича, ҳозирда ҳужжатни ПА экспертлари ўрганмоқда.

«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми 1 февралдан бошланади
26 январ 2024, 22:24

«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми 1 февралдан бошланади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги илк мавсуми 1 февралдан бошланишини эълон қилди. Бу мавсум учун 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
26 январ 2024, 20:59

Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент йиғилишида мактаб таълимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Баҳолаш тизимини халқаро тестология мезонларига мослаштириш, мактабларни аккредитациядан ўтказиш, хусусий мактабларга имтиёзлар бериш, маҳаллаларнинг мактаблар ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш режалари эълон қилинди.

Мораторий даврида олтита дарё ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди — Экология вазирлиги
26 январ 2024, 19:56

Мораторий даврида олтита дарё ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди — Экология вазирлиги

Экология вазирлиги E-Auksion сайти орқали қум ва шағал қазиб олишга рухсатнома олиш мумкинлиги ҳақидаги танқидларга жавоб берди. Вазирлик бу тартиб фақат мораторий амал қилмайдиган ҳудудларга тегишли эканини тушунтирди. Мораторийга кўра, олтита дарёдан материал қазиб олиш умуман мумкин бўлмайди.

Ўзбекистоннинг Дубайдаги янги консули вазифасини бажаришга киришди
26 январ 2024, 18:50

Ўзбекистоннинг Дубайдаги янги консули вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрига янги тайинланган бош консули Камол Икромов БАА Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими директоридан консуллик патентини қабул қилиб олди.

Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланиб қолди?
26 январ 2024, 18:12

Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланиб қолди?

2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилди.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
26 январ 2024, 17:27

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Чилонзор буюм бозори қаршисида Spark ва Malibu автомобиллари тўқнашди. Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди, бир йўловчи шифохонага ётқизилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 январь)
26 январ 2024, 15:48

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 январь)

6 та кинопремьера, картинг-слалом бўйича чемпионат, «Саҳна» стендап клубида юмористик тадбирлар, театр намойишлари, маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар, мусиқий кечалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — «Afisha.uz» жамланмасида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг