Ригада етказиб бериш хизмати курьери, асли мусиқачи бўлган ўзбекистонлик Ҳасан Азларов ресторанларда буюртма кутиш чоғида пианино чаларди. Кимдир унинг ижроси акс этган видеони интернетга жойлагач, мижозлар Ҳасанни таний бошлади, шунингдек, унга иш бўйича янги таклифлар берилмоқда. Видео.
Колумбия университети (АҚШ) кимёгарлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, пластик идишлар («баклажка»)даги сув аввал тахмин қилинганидан 100 баробар кўп нанопластик зарраларни ўз ичига олиши мумкин, уларнинг инсон саломатлиги учун хавфи «тарихий жиҳатдан етарлича баҳоланмаган».
Самарқандда пора олганликда айбланган икки нафар солиқ инспекцияси ходимига суд ҳукми ўқилди. Улар тадбиркорнинг солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган. Суд ҳукмига кўра, солиқчилар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтадиган Tata Steel Chess турнирида иккинчи бор иштирок этади, унда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнь ва жаҳон рейтингида кучли 10 таликдан жой олган яна учта гроссмейстер ҳам қатнашади.
Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ағдарилди ва ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.
Исроил армияси Ғазо секторидаги урушнинг «нисбатан йўналтирилган босқичига» ўтмоқда, деб ёзади New York Times. Бу анклавдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумлари сонини камайтириш ҳамда ҲАМАС етакчиларини йўқ қилиш, гаровга олинганларни қутқариш бўйича мақсадли операцияларни ўз ичига олади.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги иқтисодий ўсишини 5,5 фоизга баҳолади. Жорий ва келгуси йилда ЯИМ ўсиши бир хил даражада сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Умуман олганда, Европа ва Марказий Осиё минтақасида ўсиш тезлашди, аммо Россиянинг Украинага босқини ҳамон ўз таъсирини кўрсатмоқда.
«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.
Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги биринчи йиғилишида 31 нафар судя лавозимга тайинланди.
2023 йилда Chery бренди остида Ўзбекистон бозорида 9832 дан ортиқ автомобил муваффақиятли сотилди. Бренднинг дилерлик марказлари кўпайди, ҳамда мижозлар билан алоқани қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди.
Жанубий Корея парламенти озиқ-овқат истеъмоли учун итларни кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи ҳужжатни маъқуллади. Қоидабузарларга нисбатан қамоқ ва жарима жазоси бор. Тақиқнинг киритилиши мамлакат президентининг сайловолди ваъдаларидан бири саналади.
GlobalPetrolPrices портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон Аи-95 бензини арзонлиги бўйича 51-ўринда туради. Шу билан бирга, мамлакатда ушбу маркадаги ёнилғи Туркманистон ва Қозоғистонникидан мос равишда 2,6 ва 2,1 баравар қимматроқ. Мамлакатда бу бензин нархи АҚШ ва Афғонистондаги нархдан ҳам юқори.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.
Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад депортация марказига жойлаштирилган, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги. Унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди. Текширувда унга тегишли дорихонада 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.
Хитойдан Ўзбекистонга чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган биринчи электромобиль келтирилди. Тор кўчаларда ҳам ҳаракатланадиган ва 3 тоннагача юкни кўтарувчи электротехника воситаси Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.
Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.
Azon Global портали ўз асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. Унга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритилмаган.
Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 982 та штат бирлигидан иборат бўлади. У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 662 та ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 320 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг