Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинлаш бўйича таклиф киритди.
Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этиш режалаштирилган.
Президент иштирокидаги халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши йиғилишида Шавкат Абдуразоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. «Наманган тумани ва шаҳрида ишлаган, уни олиб кетиб, Тошкентдаги кабинетларни кўрсатганман, уларни эшигини қандай очишни ўргатганман. Ҳозирги лавозимга Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев у ҳақида.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига сафари доирасида илк бор маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. У ОАВни тўртинчи эмас, балки биринчи ҳокимият деб билишини, вилоятга ташрифидан кўзланган асосий мақсадларидан бири ҳоким тайинлаш эканини маълум қилди. Президент в. б. ҳоким Шавкатжон Абдураззоқовни синовдан ўтган инсон эканини айтиб, вилоятдаги қатор муаммоларни санаб ўтди.
Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистон харид қилаётган 1 млн вакцинадан тенг ярмини олиб беради. Биринчи босқичда 1 млн вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди. «Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у. Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони қайд этди. Унинг фикрича, кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдирмоқда.
«Баъзи жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги участкаларни эса оламиз», — дея маълум қилди Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўзбек-қирғиз давлат чегаралари демаркацияси бўйича музокаралар тўғрисида сўзлар экан.
Грузия бош вазирининг истеъфоси, Жанубий Кореяга КХДР томонидан кунига 1,6 млнга яқин хакерлик ҳужумлари, Испанияда рэпернинг ҳибсга олинишига қарши тартибсизликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Журналист, блогер, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда, бепул эмланади», — Нурмат Отабеков
Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 514 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.
Марказий банк 15 та тижорат банкларига нисбатан санкция эълон қилди. Бунга сабаб ушбу банкларнинг айрим бўлимларида ходимлар асоссиз равишда пластик карталари орқали мижозлар тўловларини қабул қилишдан бош тортгани бўлди.
«Қарши-Хонобод» ҳарбий зонасида радиация мавжудлиги масаласига Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди. Вазирликка кўра, ушбу ҳарбий зонадаги барча аҳоли ва ҳарбийлар доимий тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий хизмат полковниги Нодир Фозилов аҳоли орасида нур касаллиги билан боғлиқ бўлган касалликлар қайд этилмаганлигини қайд этди. «Бу мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри эканлиги кўриниб турибди», — деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.
Халқаро шахмат федерациясининг февраль ойи учун эълон қилинган ўсмирлар рейтингида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи кучли ўнталикдан жой олди. Ўсмирлар рейтингини эронлик Алиризо Ферузий бошқариб бормоқда. Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик ёш шахматчилар TOP-30'га киритилган.
Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Ўзбекистон ҳудудларида 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланиб, шунингдек, яна 76 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига келишилди.
«Тақдир ҳазили», «Ишдаги ишқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган актёр Андрей Мягков 82 ёшида вафот этди.
Президент Янгиқўрғон туманида жойлашган БААнинг «Sura General investment» корхонаси раҳбари Абдулбария Айманга «БАА билан дўстлик кўпригимизга жуда катта ҳисса қўшганингиздан миннатдорман», деди. Тадбиркор Ўзбекистонга май ойида амирликлардан инвесторларнинг катта гуруҳини олиб келишини таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.
Элликқалъа туманида сўйилиб, 3 та майдонга ташланган эшак суяклари топилди. Эшаклар тажрибали қассоб томонидан сўйилгани ва қовурға суякларидан гўштлар силлиқ ажратиб олингани айтилмоқда. Эшакларнинг қовурға суякларидан ташқари калласини, қулоқларини кўриш мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг