Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар бўйича музокараларни март ойининг биринчи ўн кунлигида тиклайдилар. Бу ҳақда 18 февраль куни Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди, деб ёзади АКИпресс агентлиги.

Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистондан бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги 20 кишилик делегация Қирғизистонга ташриф буюрганини ёдга олди.

«Охирги протокол тунги соат 3 да имзоланди. Улар чирандилар, биз чирандик. Натижада тунги соат 3 да протокол имзоланди. Музокаралар шундай давом этади, тортишувлар бўлиб ўтади, баъзан жуда қайноқ. Натижада, биз бир нарсага келмоқдамиз», — деди Камчибек Ташиев.

Музокаралар ҳақида гапирар экан, у «биз баъзи жойларда участкалардан воз кечамиз, бошқа жойларда бошқа участкаларни оламиз», деб таъкидлади.

«Шундай йўл билан масала ҳал қилинмоқда. Ҳа, . Аммо бошқа йўл билан ишламайди. Масалан, биз Ала-Букдан (Наманган вилояти чегараси яқинида — таҳр.) ерни берамиз, аммо Сузоқдан (Андижон вилояти билан чегара яқинида — таҳр.) ер оламиз», — деди Давлат қўмитаси раҳбари.

Камчибек Ташиев «айнан бизнинг еримизни беришди», деб айтишни нотўғри деб ҳисоблайди.

«Бу фақатгина сизнинг ерингиз эмас, балки бу давлатнинг еридир. Бошқа жойда участка олишимиз учун бу участкани беришимиз керак… Мен ҳаммаси ҳақида гапирмайман, бир нарсани айтаман — биз давлат чегараларини мустаҳкамлаймиз», — деди у.

Август ойида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Ўзбекистон билан чегаралар тўлиқ тавсифлаб чиқилмаганини эслаган эди.