Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади. Бу ҳақда тегишли қонун ҳужжати regulation.gov.uz порталида халқ муҳокамасига қўйилди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этиш белгиланган.

Қонун ҳужжати муҳокамаси 4 мартгача давом этади. Унгача ҳужжатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Метрополитен биринчи бор Ўзбекистон темир йўллари таркибига 1997 йил кирган бўлиб 24 йил давомида унинг назорати остида ишлаган.