2021 йилда Сирдарё вилоятида 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа амалга оширилади
2 март 2021, 05:43

2021 йилда Сирдарё вилоятида 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Сирдарё вилоятида амалга ошириш кўзланган 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа тақдимоти билан танишди. Лойиҳалар натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, Мирзаобод туманида Гужарат саноат зонасини ташкил этиш ҳам режа қилинган.

Туркманистонда Шаҳар кунида туғилган биринчи ўғил болага Пойтахт ёки Aшхабод исми берилади
1 март 2021, 21:32

Туркманистонда Шаҳар кунида туғилган биринчи ўғил болага Пойтахт ёки Aшхабод исми берилади

Туркманистонда Шаҳар кунида (25 май куни) туғилган биринчи ўғил болага Пойтахт ёки Aшхабод исми, қиз болага Маржона ёки Мая исми берилади. Шунингдек, мамлакат президенти 8 март кунига барча аёлларга 60 манат (17,1 доллар) миқдорида пул беришга топшириқ берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 март 2021, 20:15

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мьянма ҳарбийларининг 19 мамлакатдан 100 га яқин элчихона ходимларини чақириб олгани, БAAнинг Исроилдаги биринчи элчисининг Тель-Aвивга етиб келгани, Туркманистонда шаҳар кунига туғилган ўғил болага Ашхобод ёки Пойтахт исмининг берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди
1 март 2021, 20:11

Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

ZF-UZ-VAC 2001 номли хитой-ўзбек вакцинаси мамлакатда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина сифатида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рўйхатдан ўтди.

Қорақалпоғистонда уйни бузаётган 3 киши девор остида қолиб, ҳалок бўлди
1 март 2021, 19:06

Қорақалпоғистонда уйни бузаётган 3 киши девор остида қолиб, ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида эски уйни бузаётган 3 кишиним девор босиб қолди. Улар воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Афғонистон бўйича махсус вакил «Толибон» гуруҳига қўйилган шартлар ҳақида
1 март 2021, 19:03

Афғонистон бўйича махсус вакил «Толибон» гуруҳига қўйилган шартлар ҳақида

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистоннинг «Толибон» гуруҳи билан ўзаро муносабатларда қўйган шартларига тўхталиб ўтди.

Франциянинг собиқ президенти Саркози 3 йилга қамалди
1 март 2021, 18:24

Франциянинг собиқ президенти Саркози 3 йилга қамалди

Париж суди Франциянинг собиқ президенти Николья Саркозини коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айблаб, 3 йилга қамаш бўйича ҳукм чиқарди.

Ётоқхонада ва ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганилади
1 март 2021, 18:08 4

Ётоқхонада ва ижарада яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганилади

Барча ҳудудларда ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича ўрганиш тизими жорий қилинади. Ижарада турадиган талабалар билан профилактик тадбирлар қамрови ва сифати оширилади.

Туркия 26 майдан бошлаб туристларни ПЗР тестларсиз қабул қила бошлайди
1 март 2021, 17:03

Туркия 26 майдан бошлаб туристларни ПЗР тестларсиз қабул қила бошлайди

Туркияда 30 декабрдан бошлаб сайёҳлардан талаб қилина бошлаган ПЗР-тестлари 26 майдан бошлаб бекор қилиниши ва туристларнинг мамлакатга кириши учун бундай талаб қўйилмаслигини кутилмоқда.

21 млн бепул VPN фойдаланувчиларининг маълумотлари интернетда очиқланди
1 март 2021, 16:53

21 млн бепул VPN фойдаланувчиларининг маълумотлари интернетда очиқланди

Интернетда Super VPN, Gecko VPN ва Chat VPN каби Android платформасида хизмат кўрсатувчи иловалар фойдаланувчиларининг маълумотлари пайдо бўлди.

Урганч ва Фарғона шаҳарларидан Истанбулга мунтазам қатнов йўлга қўйилади
1 март 2021, 16:47

Урганч ва Фарғона шаҳарларидан Истанбулга мунтазам қатнов йўлга қўйилади

«Uzbekistan Airways» 28 мартдан бошлаб Урганч — Истанбул — Урганч ва 3 апрелдан Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошира бошлайди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун арзонламоқда
1 март 2021, 16:40

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 517 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.

«Евроцемент» компанияси «Охангаронцемент»даги акцияларини сотади
1 март 2021, 16:04

«Евроцемент» компанияси «Охангаронцемент»даги акцияларини сотади

«Евроцемент» Россия холдинги «Охангаронцемент»ни сотишни режалаштирган. Келишувнинг умумий миқдори 429 млрд сўмни ташкил этиши мумкин.

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди
1 март 2021, 15:51 1

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди

Халқ таълими вазири депутат Расул Кушербаевнинг ўқувчиси ОТМга киролмаган мактаб директорларини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фикрларини популизм деб таърифлаган эди. Депутат бунга жавоб бериб, у фақат қонун устуворлиги тарафдори эканлигини айтди. «Агар демократик давлатлар қатори қонун устуворлигини таъминлаш ва муаммони суд орқали ҳал қилиш популизм бўлса унда мен эмас, аввало қонунлар ва Меҳнат кодекси бош популист бўлиб қолмайдими?», — деди Кушербаев.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
1 март 2021, 15:42

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво кузатилади ва ҳафта ярмидан бошлаб ёғингарчиликлар бўлиш эҳтимоли мавжуд. Республиканинг шимолий ҳудудларида қор ёғиши мумкин.

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
1 март 2021, 13:03

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини якунлади. Блогерга аввалги айбловга товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш бўйича моддалар билан ҳам

Сурхондарёлик фуқаро собиқ хотини ва унинг онасини ўлдиришга қотил ёллади
1 март 2021, 12:49

Сурхондарёлик фуқаро собиқ хотини ва унинг онасини ўлдиришга қотил ёллади

Сурхондарёлик фуқаро опаси билан келишган ҳолда собиқ хотини ва унинг онасини ўлдириш мақсадида қотил ёллади. Улар бунинг эвазига яқинда қамоқдан чиққан фуқаро Д.га 3 млн сўм таклиф қилган. Натижада, улар вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.

ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев ЙТҲда вафот этди
1 март 2021, 12:39

ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев ЙТҲда вафот этди

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲда футзал бўйича ОКМК жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев вафот этди.

Энг яхши фильм учун «Олтин глобус» мукофотини «Nomadland» фильми қўлга киритди
1 март 2021, 12:33

Энг яхши фильм учун «Олтин глобус» мукофотини «Nomadland» фильми қўлга киритди

АҚШда бўлиб ўтган «Олтин глобус» мукофотини топшириш маросимида драма жанридаги энг яхши фильм совринини «Nomadland» («Кўчманчилар ўлкаси»), драма жанридаги энг яхши сериал мукофотини эса «The Crown» («Тож») қўлга киритди.

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади
1 март 2021, 12:06

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади

1 мартдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг