Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда
9 март 2021, 13:09

Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди ва вазирликлар ўртасида 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Қизлар таълимига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди — ЮНИСЕФ
9 март 2021, 12:34

Қизлар таълимига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди — ЮНИСЕФ

Қизлар таълими ва аёлларнинг иш билан таъминланишига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди ва имкониятлардаги фарқни камайтиради, дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.

«Мурунтов» дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони дея тан олинди
9 март 2021, 12:05 1

«Мурунтов» дунёдаги энг йирик олтин қазиб олиш кони дея тан олинди

«Мурунтов» олтин конида 2020 йилда 56,7 тоннага яқин олтин қазиб олинган. Коннинг ресурс-захиралари 4 минг тонна дея баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Япониядан ¥15 млрд ва $195 млн миқдорида кредитлар олишни режалаштирмоқда
9 март 2021, 11:31

Ўзбекистон Япониядан ¥15 млрд ва $195 млн миқдорида кредитлар олишни режалаштирмоқда

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонга 15 млрд япон йенаси ва 195 млн долларга иккита кредит ажратишга тайёр. Ушбу маблағлар коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш ва шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши режалаштирилган.

Арташес Давтян «Beeline Uzbekistan» раҳбари этиб тайинланди
9 март 2021, 11:03

Арташес Давтян «Beeline Uzbekistan» раҳбари этиб тайинланди

«Яндекс.Лавка»да бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган Арташес Давтян 15 мартдан бошлаб «Beeline Uzbekistan» бош директори сифатида иш бошлайди.

Қибрайдаги «Қонли ариқ» бўйича расмий баёнот берилди
9 март 2021, 09:27

Қибрайдаги «Қонли ариқ» бўйича расмий баёнот берилди

Қибрай туманидаги «Қонли ариқ» воқеаси бўйича расмий баёнот берилди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли қушхона раҳбарияти февралда огоҳлантирилган бўлган. Улар бир қатор қонунни бузгани аниқланиб, қонни ариққа оқизиш тўхтатилди. Муаммони ҳал этиш учун эса корхона раҳбарига 5 кун муддат берилди.

Электромобиллар 2025 йилга келиб ишлаб чиқарилиши мумкин — «Ўзавтосаноат»
9 март 2021, 08:25

Электромобиллар 2025 йилга келиб ишлаб чиқарилиши мумкин — «Ўзавтосаноат»

«Ўзавтосаноат» электромобилларни 2025 йилга келиб ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Бироқ, бу ҳали таҳмин. Компания мутахассисининг фикрича, «электромобилни экологияга ҳам фойдаси бор, лекин экологиянинг бузилишига 80 фоиз сабаб газ билан кўмирни ёқишдан келиб чиқади».

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж
8 март 2021, 20:58

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж

Президентга ўзбек тилида миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон мадҳиясини айтиб берган Хитой элчиси, фарзандлари меҳнати учун мукофот олган она, сабрсиз Гулсанем, 3 ойлик чақалоғи билан президентдан дуо олгани келган аёл, «Шуҳрат» олган Юлдуз Ражабова ва Азиза Қурбонова. 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж (фото, видео).

Қорақалпоғистонда 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди
7 март 2021, 15:38

Қорақалпоғистонда 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди

Тўрткўл туманида тўрт кишидан иборат оила ва уларникига келган меҳмон ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бу уйлар фақат байрамлардагина эсланган — президент «Мурувват» уйлари ҳақида
6 март 2021, 21:28

Бу уйлар фақат байрамлардагина эсланган — президент «Мурувват» уйлари ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев «Саховат» ҳамда «Мурувват» интернат-уйларида шароитни яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича кўрсатма берди. Нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб туриш учун яқин атрофдаги шифохоналар, мактаблар бириктирилиши мумкин. ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

UzAuto Motors ходимларнинг иш ҳаққидан норозилиги бўйича муносабат билдирди
6 март 2021, 18:26

UzAuto Motors ходимларнинг иш ҳаққидан норозилиги бўйича муносабат билдирди

UzAuto Motors Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари иш ҳақи кескин камайганидан ва ундан ушлаб қолинаётганидан шикоят қилдилар. Компания иш ҳақи бўйича қарздорлик йўқлигини таъкидлаб, ходимларнинг иш ҳақидан кредит тўловлари ушлаб қолинганлигини ва суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилганини маълум қилди.

Авваллари бирор оила ажрашса, бутун маҳалла оёққа турарди — Шавкат Мирзиёев
6 март 2021, 17:33 1

Авваллари бирор оила ажрашса, бутун маҳалла оёққа турарди — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони юқори бўлиб қолаётгани аччиқ ҳақиқат эканлигини ва ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани бунинг исботи бўлганини таъкидлади. «Авваллари бирор оила ажрашса, маҳаллада дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди. Ажрим — бу катта фожиа», — деди давлат раҳбари.

«Аёлларнинг шаънига мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланади» — Шавкат Мирзиёев
6 март 2021, 16:02

«Аёлларнинг шаънига мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланади» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев мураккаб пандемия шароитида хизмат қилган аёл шифокорлар, ҳамширалар ва ўқитувчиларни табриклади. «Сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун, одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади», — деди давлат раҳбари.

«Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» — Шавкат Мирзиёев
6 март 2021, 13:27 1

«Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.

Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги энг яхши аэропорт сифатида тан олинди
6 март 2021, 12:20

Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги энг яхши аэропорт сифатида тан олинди

Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт — 2020» танловида ғолибликни қўлга киритди. Мазкур аэропорт «пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган ҳаво дарвозаси» сифатида эътироф этилди.

5 минг долларга ДХХга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
6 март 2021, 10:40

5 минг долларга ДХХга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, фуқарони 5 минг долларга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди.

Нима тайёрлаймиз: аёллар байрами учун салат
6 март 2021, 10:08

Нима тайёрлаймиз: аёллар байрами учун салат

Zira.uz аёллар куни учун энг мазали ва нафис салатлар рецептлари тўпламини тақдим этади.

Кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди
6 март 2021, 09:25

Кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди. Биринчиси 2:52 да Тошкент вилоятининг Пскент туманида, иккинчиси эса Қирғизистонда Фарғона вилояти билан чегарага яқин жойда қайд этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 март 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Грузия ўзбекистонликлар учун мамлакат ҳаво чегараларини очди
5 март 2021, 19:11

Грузия ўзбекистонликлар учун мамлакат ҳаво чегараларини очди

Грузия Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига манфий ПЗР-тест натижалари билан мамлакатга ҳаво йўллари орқали киришга рухсат берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг