Урганч ва Фарғона шаҳарларидан Истанбулга мунтазам қатнов йўлга қўйилади
1 март 2021, 16:47

Урганч ва Фарғона шаҳарларидан Истанбулга мунтазам қатнов йўлга қўйилади

«Uzbekistan Airways» 28 мартдан бошлаб Урганч — Истанбул — Урганч ва 3 апрелдан Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошира бошлайди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун арзонламоқда
1 март 2021, 16:40

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун арзонламоқда

Долларнинг расмий курси 8 сўмга арзонлади ва жами 10 517 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.

«Евроцемент» компанияси «Охангаронцемент»даги акцияларини сотади
1 март 2021, 16:04

«Евроцемент» компанияси «Охангаронцемент»даги акцияларини сотади

«Евроцемент» Россия холдинги «Охангаронцемент»ни сотишни режалаштирган. Келишувнинг умумий миқдори 429 млрд сўмни ташкил этиши мумкин.

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди
1 март 2021, 15:51 1

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди

Халқ таълими вазири депутат Расул Кушербаевнинг ўқувчиси ОТМга киролмаган мактаб директорларини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фикрларини популизм деб таърифлаган эди. Депутат бунга жавоб бериб, у фақат қонун устуворлиги тарафдори эканлигини айтди. «Агар демократик давлатлар қатори қонун устуворлигини таъминлаш ва муаммони суд орқали ҳал қилиш популизм бўлса унда мен эмас, аввало қонунлар ва Меҳнат кодекси бош популист бўлиб қолмайдими?», — деди Кушербаев.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
1 март 2021, 15:42

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво кузатилади ва ҳафта ярмидан бошлаб ёғингарчиликлар бўлиш эҳтимоли мавжуд. Республиканинг шимолий ҳудудларида қор ёғиши мумкин.

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
1 март 2021, 13:03

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини якунлади. Блогерга аввалги айбловга товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш бўйича моддалар билан ҳам

Сурхондарёлик фуқаро собиқ хотини ва унинг онасини ўлдиришга қотил ёллади
1 март 2021, 12:49

Сурхондарёлик фуқаро собиқ хотини ва унинг онасини ўлдиришга қотил ёллади

Сурхондарёлик фуқаро опаси билан келишган ҳолда собиқ хотини ва унинг онасини ўлдириш мақсадида қотил ёллади. Улар бунинг эвазига яқинда қамоқдан чиққан фуқаро Д.га 3 млн сўм таклиф қилган. Натижада, улар вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.

ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев ЙТҲда вафот этди
1 март 2021, 12:39

ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев ЙТҲда вафот этди

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲда футзал бўйича ОКМК жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев вафот этди.

Энг яхши фильм учун «Олтин глобус» мукофотини «Nomadland» фильми қўлга киритди
1 март 2021, 12:33

Энг яхши фильм учун «Олтин глобус» мукофотини «Nomadland» фильми қўлга киритди

АҚШда бўлиб ўтган «Олтин глобус» мукофотини топшириш маросимида драма жанридаги энг яхши фильм совринини «Nomadland» («Кўчманчилар ўлкаси»), драма жанридаги энг яхши сериал мукофотини эса «The Crown» («Тож») қўлга киритди.

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади
1 март 2021, 12:06

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади

1 мартдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.

Сардоба сув омбори Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилди
1 март 2021, 11:56

Сардоба сув омбори Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилди

Сардоба сув омбори хавфсиз эксплутация қилиниши мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди. Харажатлар тўлиқ республика бюджетидан қопланиши маълум қилинди. Реконструкция ишларига тажрибага эга хорижий ва маҳаллий экспертлар, лойиҳачилар жалб қилинмоқда.

Мамлакат бўйлаб саёҳат учун туристик йиғим ва чегирмалар миқдори тасдиқланди
1 март 2021, 11:01

Мамлакат бўйлаб саёҳат учун туристик йиғим ва чегирмалар миқдори тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларидан ундириладиган туристик йиғим миқдори тасдиқланди. У БҲМнинг 0,4 фоизи ёки кунига 980 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, маҳаллий сайёҳлар учун янги жорий қилинган авиақатновлар ҳамда темирйўл чипталарига чегирмалар қўлланилади.

«Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг муваффақиятими?» — халқ таълими вазири депутат фикрларига жавоб берди
1 март 2021, 10:37 3

«Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг муваффақиятими?» — халқ таълими вазири депутат фикрларига жавоб берди

Депутат Расул Кушербаев битирувчилари ОТМга кира олмаган мактаб директорларининг ишдан олинишини «демагогия ва бошқарувга ноқобил одамларни қўядиган талаби» дея тарифлаган эди. Халқ таълими вазири «охирги 2 йилда фақат ОТМга кирганлар бўйича объектив маълумот бўлгани» сабабли бундай йўл тутилганини таъкидлади. Шерзод Шерматов масалани тушунтириш учун депутат билан боғлана олмаганини маълум қилди. «Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан», — деди у.

Тошкентда 5 нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди
28 феврал 2021, 14:44

Тошкентда 5 нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди

Номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида Тошкент шаҳрида ТАТУнинг 3 нафар талабаси ҳамда 2 нафар Сингапур институти ва Инха университети талабалари вафот этди.

Тошкентдаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди (тўлдирилди)
27 феврал 2021, 22:29

Тошкентдаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди (тўлдирилди)

Тошкентда жойлашган «Шовотландия» кафесида чиққан ёнғин «мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган». ИИВ ёнғинни самарқандлик шахс қасддан уюштиргани ва қўлга олинганини маълум қилди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Келгуси 5 йилда 31 та янги суд бинолари қурилади ва мавжуд 107 таси реконструкция қилинади
27 феврал 2021, 22:02

Келгуси 5 йилда 31 та янги суд бинолари қурилади ва мавжуд 107 таси реконструкция қилинади

Судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури тасдиқланди. 2021−2025 йилларда Ўзбекистонда 31 та суднинг янги биноси қурилса, мавжуд 107 таси реконструкция қилинади. Лойиҳаларнинг дастлабки қиймати — қарийб 644 млрд этиб белгиланган.

Германия Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга 8 млн евро ажратади
27 феврал 2021, 17:34

Германия Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга 8 млн евро ажратади

Германия Оролбўйи ҳудудини экологик ҳамда иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга 8 млн евро ажратади. Буни ўзида акс эттирган битим Ўзбекистон ва Германия томонидан имзоланди. Унга кўра, 4 йилга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади.

Ўзбекистон олма импортини 8,5 бараварга оширди, экспорт эса 61 фоизга тушди
27 феврал 2021, 16:42

Ўзбекистон олма импортини 8,5 бараварга оширди, экспорт эса 61 фоизга тушди

Ўзбекистон 2020 йилда олма импортини 8,5 баравар — 8876 тоннагача оширди. Энг кўп етказиб бериш Қирғизистон, Хитой ва Эрон давлатларига тўғри келмоқда. Экспорт эса 61,8 фоиз — 49,9 мингдан 19 минггача камайди. Экcпортнинг пасайиши, асосан, Қозоғистонга боғлиқ.

Сенат 12 март куни бир қатор қонунларни кўриб чиқади
27 феврал 2021, 16:05

Сенат 12 март куни бир қатор қонунларни кўриб чиқади

Сенат навбатдаги ялпи мажлисда Конституциявий суд, давлат харидлари, экологик аудит, деҳқон ва томорқа хўжаликларига оид қонунлар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилинади.

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқди — жабрланганлар бор
27 феврал 2021, 12:11

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқди — жабрланганлар бор

27 февраль куни эрта тонгда Тошкент шаҳридаги «Шовотландия» кафесида ёнғин чиқди. Унинг оқибатида жабрланганлар бор. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура масъуллари етиб борган. Дастлабки терговолди суриштируви олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг