Халқаро шахмат федерацияси, яъни FIDE февраль ойи учун ўзининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

FIDE ўсмирлар рейтингида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи кучли ўнталикдан жой олишди:

  • Нодирбек Абдусатторов (рейтингда 4-ўринни эгаллаб турибди)
  • Нодирбек Ёқуббоевдир (8-ўрин).

Фото: fide.com

Ўсмирлар рейтингини асли эронлик, аммо ҳозирда халқаро мусобақаларда FIDE байроғи остида иштирок этаётган Алиризо Ферузий бошқариб бормоқда. Кучли учликдан Россия терма жамоаси аъзоси Андрей Есипенко ҳамда яна бир Эрон шахмат мактаби вакили Муҳаммадамин Табатабай ўрин олган.

Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик ёш шахматчилар TOP-30'га киритилган. Дунёдаги энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров 26-поғонада қайд этилган бўлса, Шамсиддин Воҳидов 30-ўринни эгаллаб турибди.